UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Германия учун омадсиз ўтган йил  0 02:45"Учар голландлар" сўнгги дақиқаларда "супер камбэкни" амалга оширди  17 00:05Дания – Ирландия ва бошқа учрашувлар асосий таркиблари билан танишинг!  0 23:50​Германия – Голландия. Асосий таркиблар маълум!  2 23:50Olamsport: Мэйвезерга Хабиб билан жанг учун яхшигина пул ваъда қилинди, каратэчиларимиздан ЖЧдаги 7 та медаль ва бошқа хабарлар  0 23:20Tuttosport: ​Дибала кетса, "Ювентус" Мбаппе ёки Асенсиони олиб келмоқчи  5 22:55​"Наполи" футболчиси агенти: "50 миллион евро? У 60 миллион еврога ҳам муносиб"  2 22:35​Пеле - 1000тадан кўп гол урган футбол қироли!  37 22:30"Милан" клубининг йўқотишлари ФОТО  3 22:00"Бавария" ички лагеридан дараклар  2 21:54"Барселона" Рабьо ва Де Йонгдан бирини танлади  6 21:42Примеронинг энг кучли 10 ҳужумчиси (1995-2018)  26 21:27Бербатов МЮга тавсия берди  4 21:10Омар Моманидан янгиси: Буффоннинг фаолияти ҳақида  7 20:57Европаликлар, Сан-Маринони бироз бўлса-да ҳурмат қилинглар!  6

U-23 Осиё чемпионати. Финалга чиқамизми? Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Финалга чиқамизми?

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун бўлиб ўтадиган ярим финалнинг иккита ўйинидан сўнг финалга йўл олган бахтли иккита жамоа номини билиб оламиз. Қувонарлиси шундаки, мана шу бахтли жамоадан бири Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бўлиши мумкин. Бунинг учун бугун Жанубий Кореяни мағлуб этишимизга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, ўйин бизнинг вақт билан 16:30да бошланади.

Омадсиз старт, лекин ишончли иштирок

Мусобақада ҳозирча тўртта ўйин ўтказдик: учта ғалаба ва бир мағлубият. Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Равшан Ҳайдаровни ҳам, футболчиларни ҳам танқид қилганлар кўп бўлди. Зеро бунга асос бор эди. Гап мағлубиятда эмас. Қатар билан кечган баҳсда ўйинимиз умуман қовушмади. Бутун 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси томон атиги бир марта аниқ зарба йўллаганимиз одамларни хуноб қилди.

Лекин кейинроқ билдикки, Қатар гуруҳимиздаги энг кучли жамоа экан. Иккинчи кучли жамоа ким экани биз билан Хитой ўртасида аниқланиши лозим эди, хайрият айнан шу ўйиндаги ғалаба футболчиларимизнинг ўзига бўлган ишончини қайтарди. Чунки яна ютқазсак, мусобақа билан хайрлашишимиз турган гап эди. Албатта, Хитойга қарши зўр ўйнадик дея олмаймиз, рақиб ҳам тенгма-тенг курашди, фақат гол уриш бизга насиб қилгани омад келганидан дарак берди.

Хитой эса тўп кирита олмади, натижада биз 1:0 ҳисобида зафар қучдик. Охирги тур олдидан гуруҳ жадвалида ғалати вазият юзага келди: Қатарда 6 очко, Ўзбекистон ва Хитойда 3 очкодан. Агар Хитой Қатарни ютиб қўйганида масала тўплар нисбатига қоларди ва яна математик ҳисоб-китоб бошланарди. Лекин Қатар 0:1 ҳисобида ютқазаётиб, кейинчалик вазиятни ўнглай олди: улар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Биз эса сўнгги турда Уммонни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олдик.

Япониянинг мағлуб этилиши

Чорак финал бизни оддий бўлмаган жамоага қарши қилиб қўйди: Япония. Гарчи мусобақа номи U-23 Осиё чемпионати бўлса-да, Япониянинг турнирга U-21 футболчилари билан келгани маълум эди. Бу ҳақда турнирдан олдин Япония термаси бош мураббийи Хажиме Мориясу айтиб ўтганди.

Маълумки, икки йилдан сўнг яна шундай мусобақа ўтказилади ва навбатдаги U-23 Осиё чемпионати Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ўтказилишини инобатга олсак, Япония мезбон сифатида тўғридан-тўғри йўлланма эгаси бўлиши мумкин. Лекин бунгача ҳали вақт бор ва кейинги Осиё чемпионати регламенти чиққанидан сўнг ҳаммасини билиб оламиз.

Чорак финалдан ўрин олган баҳсда японияликларнинг бизнинг футболчилардан икки ёш кичик экани ўйин давомида яққол сезилиб турди. Гап бу ерда ҳам якуний натижада эмас. Одатда ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги турнирларда ҳатто бир ёш фарқи ҳам катта роль ўйнайди. Шу боис учрашув бошидаги 20 дақиқани айтмаганда қолган вақт мобайнида тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Японлар айтарли ҳужум қила олмади. Албатта, 4:0 ҳисобидаги ғалаба футболчиларимизнинг кайфиятини кўтариб юборган бўлиши шубҳасиз. Қолаверса, шу куни деярли ҳамма футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди.

Отахонов – Ашурматов – Турсунов - Комиловдан иборат ҳимоя тўртлиги рақиб ҳужумчиларига имкон қолдирмаган бўлса, Азиз Ғаниев - Одил Ҳамробеков тандеми марказни тўлиқ қўлга олишди. Қанотларда Жасур Яхшибоев билан Достон Ҳамдамов фаол ҳаракат қилишди. Айниқса, шу куни рақиб дарвозасига иккита тўп киритган Яхшибоев ҳатто хорижлик мутахассислар эътиборига тушди.

Унинг ажойиб тарзда киритган биринчи голи ҳамон интернет тармоқларида айланишда давом этмоқда. Эркин ўйинчи сифатида ҳаракат қилаётган Жавоҳир Сидиқовни ҳам мақтасак арзийди. У ўзининг абжирлиги эвазига рақибга деярли ўйин бермади. Аммо ҳужумда ўйнаётган Забихилло Ўринбоевдан кўнгил тўқ эмас. Унинг гол уриш тугул, дарвоза томон аниқ зарбаларини деярли кўрмадик.

Жанубий Корея - жиддий рақиб

Қайси ёшдаги мусобақа бўлмасин, Жанубий Корея ҳар доим бизга жиддий рақиб бўлиб келган. Мана энди ярим финалда жамоамизнинг асл кучини кўрсак ажаб эмас. Тўғри, Японияни 4:0 ютдик, йигитларимизнинг кучини кўрдик, аммо японлар биздан икки ёш кичиклигини унутмайлик. Жанубий кореяликлар эса худди биз каби, демак бугун иккита тенгқур жамоа ўзаро баҳс олиб боради.

Бугунги рақибимиз “D” гуруҳидан биринчи ўрин билан чиқди. Корея аввалига Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейин Сурия билан дуранг (0:0) ўйнади ва охирги турда Австралия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда эса улар бирмунча кучсиз Малайзияни 2:1 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборишди.

Қизиғи шундаки, мусобақанинг ярим финалига етиб келган жамоалар “А” ва “D” гуруҳи вакилларидир. Яъни, “B” ва “C” гуруҳидагиларнинг барчаси аллақачон мусобақани тарк этиб бўлишди. Шундай қилиб ярим финалда “А” гуруҳи пешқадами Қатар “D” гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан Вьетнамга қарши баҳс олиб борса, биз Жанубий Корея билан ўйнаймиз.

Ҳозирдан тахмин қилиш қийинмас, катта эҳтимол билан Қатар Вьетнамни енгади ва финалга йўл олади. Агар биз Жанубий Кореяни мағлуб эта олсак, 2014 йил биринчи бор ўтказилган U-23 Осиё чемпионатидаги воқеа такрорланади. Ўшанда Ироқ ва Саудия Арабистони ўз иштирокини бир гуруҳда бошлаб, якунда финалга етиб келишган ва ҳал қилувчи баҳсда Ироқ Саудияни мағлуб этганди. Ўша мусобақада бу икки жамоанинг гуруҳида биз ҳам бор эдик ва гуруҳдан чиқа олмаганмиз.

Мана энди орадан тўрт йил ўтиб Қатар билан Ўзбекистон финалга чиқадиган бўлса, яна шунга ўхшаш ҳолат такрорланади. Ажаб эмас, шундай бўлса. Бу шундай мусобақаки, ундан ким чемпион бўлишини айтиш қийин. Лекин даъвогарлар орасида Ўзбекистон ҳам борлиги кишини хурсанд қилади ва вакилларимизга охиригача мухлислик қилишга ундайди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +22   

Фикрлар

+16   
23 янв 12:52:37
Barselona N1
JCH- 2010 da Ispaniya birinchi turda Shvetsariyga 0-1 hisobida yutqizgan (xuddi Ozbekiston - Qatar 0:1 kabi) va oxirida CHEMPION bogan. Bu ishni Ozbekistonam takrorlashini istiyman. XUDO XOXLASA
+8   
23 янв 12:15:03
FanatUZB
Мен бунга 100% десам кам булар 200% ишонаман албатта чикамиз худо хохласа
+4   
23 янв 12:14:10
Yodgorov85
Финал га чикамиз худо хохласа Омад ёр булсин илохим.Олга Узбекистоним
+3   
23 янв 12:11:40
J a S u R UZBEK
Maqolani o'qishga vaqt yo'q. Sarlavhaga javob : Ha, Hudo hoxlasa chiqamiz!
   
23 янв 14:56:26
Philippe Coutinho
ИншаАллах финалга чикамиз!
   
23 янв 14:48:54
Assalomu alaykum
Mekhriddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ишкилиб тушни охиригача курсинларда барвакт уйгониб кетмасдан
Xa omad yigitlarga yutqizsayam tógri qabul qilamiz chunki mag'lubiyat bilan g'alaba yonma yon. Omad yor bolsin
   
23 янв 14:34:19
Mekhriddin
Assalomu alaykum фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tushiz óngidan kelsin ))) xazl
Ишкилиб тушни охиригача курсинларда барвакт уйгониб кетмасдан
   
23 янв 14:29:55
FanatUZB
FAQAT OLG'A фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar mmusobaqa golibi bolsak olimpiyadaga yollanmana beradimi yoki keyingi turnirda oynaladimi
Кейинги U-23 чемпионатида уйналади олимпиадага йулланма бу сафаргисида берилмийди
   
23 янв 14:01:41
Bahodir
FAQAT OLG'A фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar mmusobaqa golibi bolsak olimpiyadaga yollanmana beradimi yoki keyingi turnirda oynaladimi
Маколани янгилаб куринг ака езиб куйган
   
23 янв 13:55:20
FAQAT OLG'A
Agar mmusobaqa golibi bolsak olimpiyadaga yollanmana beradimi yoki keyingi turnirda oynaladimi
   
23 янв 13:54:03
Di maria22_madrid
Hayrulla Hamidov bugungi Uzbni o'yinini sharhlasin adminlar, tashabbus bilan chiqinglar
   
23 янв 13:51:39
Sanjar Karshiev
J a S u R UZBEK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqolani o'qishga vaqt yo'q. Sarlavhaga javob : Ha, Hudo hoxlasa chiqamiz!
O’yingacha hamma ishlarini bitirsin
   
23 янв 13:09:54
bekjon_ibragimovich
Barselona N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
JCH- 2010 da Ispaniya birinchi turda Shvetsariyga 0-1 hisobida yutqizgan (xuddi Ozbekiston - Qatar 0:1 kabi) va oxirida CHEMPION bogan. Bu ishni Ozbekistonam takrorlashini istiyman. XUDO XOXLASA
o'xshashlikni qarang!!!!!! olg'a O'zbekiston
   
23 янв 13:08:58
Ихлосманд
Бу жамоани потенциали юқор.Агар тезликка ва аниқликка яна бироз қўшишса чемпион бўлади.Корейслар қаттиқ ёнғоқ ,лекин чақса бўлади.Йигитлар Сизларга омад.
   
23 янв 13:04:54
18-Сектор АНД
Худо холаса бизи боллар ютади жисмонан ва аклан кучли боллар силарни бутун Евро-Осиё кузатмокда узиларди курсатилар янги тарих очилар Шу УЗБЕКИСТОН бизники Ватан у-н жон бериб уйнелар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ПРО-лига. "А" гуруҳи. 36-тур. "Машъал" - "Андижон" 4:1 ва бошқа натижалар ПРО-лига. "А" гуруҳи. 36-тур. "Машъал" - "Андижон" 4:1 ва бошқа натижалар
Мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг...  80
Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил) Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил)
Осиё Кубоги бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.  71
У кимни кутмоқда? ФОТО У кимни кутмоқда? ФОТО
2018 йилги “Олтин тўп” соҳиби 3 декабрь, душанба куни эълон қилинади.   69
Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин
Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations ...  68
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг