U-23 Осиё чемпионати. Барча 16та жамоа билан танишинг

Xayrulla Xoliqov
27 мар 2019, 08:12
Келаси йил Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Кеча тунда ўтказилган ўйинлардан сўнг мусобақага йўл олган барча 15 жамоа маълум бўлди. Яхши биласиз, кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон билан 0:0 ўйнаб гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолди ва U-23 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

Қуйида келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган мусобақа иштирокчилари билан таништириб ўтамиз. 

Таиланд (мезбон), саралаш гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар: КХДР, Ироқ, Иордания, Ўзбекистон, Ж.Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Қатар, Баҳрайн, БАА; энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта иккинчи жамоа: Австралия, Эрон, Саудия Арабистони ва Сурия. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги мусобақада Токио-2020 Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун кураш кечади. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›