UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон U-17 - Панама U-17 (превью) Янгиликлар

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон U-17 - Панама U-17 (превью)

18 октябрь куни Дилошод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Панама ўсмирлар терма жамоасига қарги БААдаги жаҳон чемпионатида ўзининг илк учрашувини ўтказади.

Ўзбекистон амалдаги Осиё чемпиони сифатида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистоннинг ушбу ёш тоифасидаги мундиалдаги кетма-кет иккинчи иштироки ҳисобланади. 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган баҳсларда Алексей Евстафеев қўл остидаги терма жамоа чорак финалгача етиб борганди.

Нуралиев шогирдлари 15 октябрь куни «С» гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтадиган Фужайра стадионида ўзининг дастлабки машғулотларини ўтказди. 17 октябрь, пайшанба куни эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини 18 октябрь куни Панама ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Илк ўйинда Ўзбекистон ўсмирлари оқ рангли либосларда майдонда ҳаракат қилишса, панамалик ўсмирлар қизил рангли либосларда майдонга тушишади.

Гуруҳдаги 2-тур ўйини 21 октябрь куни Марокаш ўсмирларига қарши бўлиб ўтса, 24 октябрь куни 3-турда Нуралиев шогирдлари Хорватияга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги барча ўйинлар Фужайра стадионида бўлиб ўтади.

Қуйида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев билан бўлиб ўтган интервью ва Фужайрадаги тўртинчи кун дастуридан ўрин олган машғулотлар ҳақидаги видеоролик ҳамда Ўзбекистон - Панама учрашувига бағишланган промороликни томоша қилишингиз мумкин.

U-17 ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ЖЧ.
18 ОКТЯБРЬ. «ФУЖАЙРА» СТАДИОНИ. (21:00)
ЎЗБЕКИСТОН (U-17) - ПАНАМА (U-17)

Бош ҳакам: Даниел Беннет (ЖАР)
Лайнсменлар: Ранге Марва (Кения), Сивел Закхали (ЖАР)
Захира ҳаками: Вейса Бамалку (Эфиопия)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика