

“У босим бўлмаган ва жуда оддий вазиятларда тўпни кўп йўқотди. Албатта, унга ёрдам беришни хоҳлаймиз, аммо у жамоанинг бир бўлаги ва баъзида у ҳам бмзга ёрдам бериши керак. Яхши имкониятларга эга бўлди. Агар биринчи бўлимни таҳлил қилсак, биз кўпроғига эриша оламиз ва бунинг уддасидан чиқишимиз лозим”, дейди Тухель.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Лукаку жорий мавсум АПЛда 14 ўйинда қатнашиб, бешта гол урди.



