Тринкау: "Барселона" ушбу мавсумда барча совринларни ютмоқчи"

Alisher
8 фев 2021
"Барселона" ҳужумчиси Франсишку Тринкау "Бетис" (3:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Футболчи ўйинда ғалаба голини урди.

"Ғалаба қозона олганимиздан жуда ҳам мамнунман. "Барселона" иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирди ва муҳим очколарни қўлга киритди. Жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлаши менга жуда ҳам ёрдам берди. Барча мени гол билан табриклади.

Биз жорий мавсумда барча совринларни ютмоқчимиз. Мақсадни амалга ошириш учун барча кучни ишга соламиз", - дейди Тринкау.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар етакчи "Атлетико"дан 7 очко ортдалар, шу билан бирга мадридликларда 2та захира ўйини мавжуд.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca