Трент топ-5 лигаларда тўпни йўқотиш борасида энг ёмон натижани қайд этмоқда

Mirjalol Normatov
14 фев 2021, 14:25
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд "Лестер"га қарши ўйин вақтида тўпни йўқотиш борасидаги рекордни янгилаб олди.

Ўтган ойда ҳимоячи "Саутгемптон"га қарши ўйинда 39 марта тўп йўқотиб, ушбу мавсум топ-5 лигаларда бир ўйинда бундай ёмон натижа қайд этган илк футболчига айланганди.

"Лестер"га қарши ўйинда у 128 марта тўпга тегинган бўлса, 45 марта тўпни рақибларига бериб қўйди. Бу эса 35,2 фоизни ташкил қилади. Бу орқали у ўзининг антирекордини янгилаб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal