Тотти рафиқаси билан ажрашишини эълон қилди. Улар 20 йилдан бери бирга эдилар

Alisher
13 июл 2022, 10:16
"Рома" собиқ сардори Франчееско Тотти телебошловчи Илари Блази билан ажрашади.

Жуфтлик бу ҳақда душанба куни ижтимоий тармоқларда маълум қилишди.

"20 йиллик биргаликдаги ҳаётдан кейин никоҳим бузилди: одамларни спекуляциядан қочишга ва оиламнинг шаҳсий ҳаётини ҳурмат қилишга чақираман", — дейди 41 ёшли Блази.

"Мен инқирозни енгиб ўтишга ҳаракат қилдим, аммо бизнинг ажрашишимиз оғриқли бўлса ҳам, муқаррар эди", — деб тан олди Тотти.

Эслатиб ўтамиз, Тотти ва Блази 2005 йилда оила қуришган эди. Ўшандан бери уларнинг уч нафар фарзанди туғилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ANSA