

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 52 ёшли мутахассис бугун "шпорлар" билан шартнома имзолаш учун Лондонга учиб кетади.
Конте жорий йилнинг майида "Интер"дан кетганди. У миланликлар билан бирга Италия чемпионатида ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" бундан сал олдинроқ Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди.



