

Ўйинчиларга португалиялик мутахассиснинг ярим ҳимоячилар Деле Алли ва Гарет Бэйлга муносабати ёқмаяпти. Олдинроқ Моуринью икки футболчини танқид қилган эди.
Аммо клуб раҳбарияти жорий мавсумдаги муваффақиятсиз иштирокка қарамай мутахассисни истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти.
"Тоттенхэм" сўнгги 5та ўйинда 4 бор мағлуб бўлди. Лондонликлар жадвалда 9-ўринда боришмоқда.



