"Тоттенхэм"га ковид сабаб КЛ доирасидаги "Ренн"га қарши қолдирилган ўйин учун техник мағлубият ёзилди. "Шпорлар" мусобақани тарк этишди
20 дек 2021 15:22
Янгиликлар
"Тоттенхэм"га ковид сабаб КЛ доирасидаги "Ренн"га қарши қолдирилган ўйин учун техник мағлубият ёзилди. "Шпорлар" мусобақани тарк этишди
УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ренн" ўйини бўйича қарор қабул қилди.
Баҳс Лондон клубидаги COVID-19 билан боғлиқ ҳолат сабаб ўтказилмади.
Ташкилот ўйин "шпорлар"нинг айби билан бўлиб ўтмаган деб қарор қилди ва "Тоттенхэм"га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубиятни ёзди.
Шундай экан, "Ренн" Конференциялар Лигасида 14 очко билан биринчи ўринни эгаллади, "Витесс" эса 10 очко билан иккинчи. "Тоттенхэм"да эса 7 очко қолди ва Лондон клуби учинчи ўрин билан турнирни тарк этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар