"Тоттенхэм" ёздаги олтинчи трансферини маълум қилди

Mirjalol Normatov
19 июл 2022, 16:07
"Тоттенхэм" "Мидлсбро"дан Жед Спенсни харид қилди.

Англиялик футболчи Лондон клуби билан 2027 йилгача шартнома имзолади. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "шпорлар" 21 ёшли футболчининг трансфери учун 12,5 миллион фунт тўлади.

Спенс - "Тоттенхэм"нинг ёздаги олтинчи трансфери ҳисобланади. Бунга қадар "Тоттенхэм" ўз таркибига Ришарлисон, Ив Биссума, Иван Перишич, Фрэйзер Форстер ва Клеман Лангле каби футболчиларни таркибига қўшиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/SpursOfficial