

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Мэддисон ноябрь ойи бошида "Челси"га қарши ўйинда тўпиғидан олган жароҳати туфайли 2 ойга яқин майдонга туша олмаганди.
Жеймс Мэддисон жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



