

"Шпорлар" ўйин давомида икки тўп фарқи (0:2) билан ҳисобда ортда бораётиб дурангга эриша олишди.
Лондонликлар Чемпионлар лигаси тарихида "Ювентус"га қарши Туринда 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учинчи жамоага айланишди.
Олдинроқ, 1999 йилда "Манчестер Юнайтед" ва 2001 йилда "Селтик" шундай ишни уддалаган. У пайтларда "Ювентус" "Делле Альпи" стадионида ўйнаган.




