“Тоттенхэм” собиқ бош мураббийи: “Бизда Азарни сотиб олиш имконияти бор эди”

13 окт 2020, 09:08
Харри Реднапп 2012 йилда Эден Азар “Лилль”дан “Челси”га эмас, “шпорлар” сафига ўтиши мумкин бўлган вазиятни эсга олди.

“Бизда Азарни сотиб олиш имконияти бор эди. Мен Эден билан боғланганимда, у фақат битта шарт билан бизда ўйнашга тайёрлигини айтганди. Шартга кўра, “Тоттенхэм” ЕЧЛга чиқиши лозим эди. Ўша мавсумда биз АПЛда 4-ўринни олдик, “Челси” эса мавсумни 6-ўринда якунлади. Бироқ лондонликлар ЕЧЛда ғолиб чиқди ва мусобақанинг кейинги мавсум учун йўлланмасини ҳам ўзиники қилди. Азар ҳам “Челси”га ўтди”, — дея эсга олдин Реднапп.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports