"Тоттенхэм" Шкриньярни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи

Mirjalol Normatov
27 сен 2020, 14:59
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар "Тоттенхэм"га ўтиши кутилмоқда.

Олдинроқ "Интер" бош мураббийи Антонио Конте ҳимоячи борасида яхши таклиф тушса, сотиб юборилиши мумкинлигини маълум қилганди. Италиялик журналистларнинг ёзишича, "Тоттенхэм" футболчини 40 млн еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олиш борасида таклиф юборгани айтилмоқда. Лондон жамоаси бу борада сўровни бошлаб юборган.

"transfermarkt" портали 25 ёшли Шкриньярни 50 млн еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal