"Тоттенхэм" Почеттино билан музокараларга киришди

Alisher
27 май 2021, 16:52
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино ПСЖни тарк этиши ва АПЛга қайтиши мумкин.

"Тоттенхэм" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарганидан сўнг янги мураббий изламоқда ва Почеттино билан музокараларга киришди.

Мутахассиснинг ўзи Англия жамаосига қайтишга қарши эмас. Эслатиб ўтамиз, Маурисио 2014-2019 йиллар давомида "шпорлар"ни бошқарган.

Аргентиналик ПСЖ постини жорий йилнинг январида эгаллаган эди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic