"Тоттенхэм" Конте билан шартномани узайтирмаслиги мумкин

Sherzod Nurmatov
17 янв 2023, 11:29
"Тоттенхэм" бош мураббий Антонио Конте билан ҳамкорликни давом эттирмаслик эҳтимоли бор.

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб жамоанинг ҳозирги формасидан хавотирда бўлгани учун мураббийнинг келажаги хавф остида.

53 ёшли мутахассиснинг битими 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. Агар натижалар ўзгармаса, клуб шартномани узайтиришдан бош тортади.

20-турдан кейин "Тоттенхэм" 33 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. Пешқадам — "Арсенал" (47 очко).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail