"Тоттенхэм" 4 футболчини сотиб, 200 млн. евро ишлаб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
27 апр 2018, 15:15
"Тоттенхэм" ёзда таркибни қайта тузиб чиқмоқчи ва асосий футболчиларнинг баъзилари билан хайрлашишга тайёр.

Маълумотларга кўра, жамоани Дэнни Роуз, Тоби Алдерверелд, Виктор Ваньяма ва Мусса Дембеле тарк этиши мумкин. "Шпорлар" биринчи уч футболчининг ҳар бирини 58 млн. фунтдан сотмоқчи. Дембеленинг шартномаси бир йил қолгани туфайли, унинг нархи 23 млн. евро қилиб белгиланди. Шундай қилиб, "Тоттенхэм" тўрт футболчини сотиб, 200 млн. еврога яқин пул топмоқчи.

Айни дамда "Тоттенхэм" АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›