

Ушбу мусобақада 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ-2016 турнири финалчилари Роберт Фахретдинов (Ufenok) ҳамда Андрей Гурьев (Timon) ҳам қатнашди. МДҲ-2016 финалида тўқнаш келган айни дамда "Уфа" ҳамда ЦСКА клублари шарафини ҳимоя қилаётган киберфутболчилар бу сафар ҳам турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида жойстиклар билан қуролланишди. Тошкентдаги турнирда ғолиб чиққан "Уфа" киберфутболчиси Роберт Фахретдинов бу сафар ЦСКА сафини тўлдирган Андрей Гурьевга мағлуб бўлди. "Timon" жорий йилдаги илк совринини қўлга киритди.
Тошкентдаги турнир финалига чиққан ўйинчи Москванинг ЦСКА клубига ўтди



