

Йиғилишда ЎФАнинг масъул вакиллари А.Толибжонов, В.Салохо, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Д.Риҳсибоев , вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Б.Маҳмудов ҳамда интернат ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди.
Йиғилишдан олдин ЎФА ходимлари мактаб интернатнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Майдонлар, ўқув хоналари, ошхона ва ётоқхоналар кўздан кечирилди. Танишув жараёни якунлангач, ота-оналар билан учрашув ўтказилиб, унда академия ҳақида маълумот берилди. Ўзаро фикрлар алмашилинди ва саволларга жавоб берилди.




