UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  6 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида ўзгариш бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида ўзгариш бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси биносида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва спорт раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи Вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари иштирок этадилар.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бевосита Тошкент шаҳар хокимияти тасарруфида. Шу боис тарихда илк маротаба, йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Элбек Хабибуллаевич сўзга чиқди.

"Бундан буён ҳокимият ЎФА билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини қўллаб-қувватлайди. Қўлимиздан келганича ёрдам берамиз. Футболни энг аввало негизидан - мактаблардан бошлаб ривожлантириш керак. Инфрастуктурани ўнглашга жиддий эътибор берамиз. Республика федерацияси ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳани бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўйлайманки, сиз билан қиладиган ишларимиз кўп ва маррага биргаликда эришамиз. Тошкент шаҳар ҳокими ҳам қўлидан келган ёрдамини аямайди", - дейди ҳоким ўринбосари.


ЎФА Вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди:

"Тошкент шаҳар барча вилоятларга ўрнак бўлиши керак. Бу борада қиладиган ишларимиз етарлича. Бугун болалар футболидаги илк қадамлардан бирини Тошкент шаҳар ФАдан ташлаймиз. 2020 йилда чемпионатнинг аввалги мавқеини тиклаган ҳолда, янгидан-янги номларни кашф қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борада ТФАга келишган ҳолда, ўзбек футболида ўз ўрнига эга Алишер Полатовни 1-Вице-президент этиб тайинладик. Кўп йиллар давомида болалар футболида ишлаб келаётган Нодирхўжа Юлдашев эса масъул котиб вазифасида янгидан иш бошлайди", - дея икки мутахассисни оммага таништирди Равшан Сайфуддинович.


Шундан сўнг навбат Алишер Полатовга берилди:

- Бундай масъулиятли ишни ишониб топширганингиз учун раҳмат. Болалар футболи келажагимиз. Ўзимиз ҳам шу босқичдан ўтганмиз. Энди уни ривожлантиришимиз керак. Биринчи навбатда тизим ишлаб чиқамиз ва уни амалда қўллаймиз. Бу бироз вақтни олсада, биргаликда уни амалга оширамиз. Биз Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан яхши алоқаларни йўлга қўйиб, спортимизни ривожлантиришга бел боғлаймиз. Болалар футболи бизга ишониб топширилди, бу борада қиладиган ишларимиз кўп. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, спорт вазирлиги ва бизни қўллаб-қувватлаётган Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда чиройли лойиҳалар амалга оширамиз.

Мажлис якунида янги раҳбарият Алишер Полатов ва Нодирхўжа Юлдашев бошчилигида ходимлар билан ҳамкорликда декабрь ойига қадар 2020 - 2025 йилгача амалда қўлланиладиган дастурни, клублар билан биргаликда ишлаб, оммага тақдим этиш ва ТФАни янги бинога кўчиб ўтиши каби ишлар буйича йиғилиш ўтказдилар.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика