
Менга бу таққослаш ёқмайди. Хаби Алонсо билан ўйинимиз ва услубимиз бир-биридан унчалик фарқ қилмаслиги мумкин, аммо мени бошқа бир футболчи билан тенглаштиришлари ёқмайди. "Бавария" ва "Реал" футболчиларни алмаштириб олишмади. "Реал" мени сотиб олди, "Бавария" эса таркибида жароҳатланган футболчилар кўпайгани сабаб, Алонсони олишга қарор қилди.