Тоби Алдервейрелд ҳозирча МЮга ўтишдан йироқда

Tolibjon Qosimov
27 июл 2018
"Sky Sports"нинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ҳимоячи Тоби Алдервейрелднинг трансфери борасида келиша олишмаяпти.

"Шпорлар" шартномаси тугашига бор йўғи 1 йил қолган ўйинчи учун 50 миллион фунт стерлинг сўрамоқда. Манкунианликлар эса ҳали расмий таклиф юборишмади. Гап шундаки, манчестерликлар ўйинчининг нархи кўтариб юборилган деб ҳисоблашмоқда, шу сабаб кутишмоқда. Келишув трансфер ойнасининг охирида амалга ошиб қолиши мумкинлиги рад этилмаяпти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports