UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  6 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Тирик афсона! Буффон ҳақида 40та факт! Янгиликлар

Тирик афсона! Буффон ҳақида 40та факт!

Теглар :  Ювентус Буффон
Тенг ярми ортда қолган мавсум италиялик буюк футболчи, дарвозабон Жанлуижжи Буффон учун профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин.

Демак, биз дарвозабон фаолиятига назар ташлаб, у ҳақида сиз билган ва билмаган 40 фактни санаб ўтамиз.

1. 2003 йилда Буффон жиддий тушкунликни бошдан ўтказган ва айнан шу ҳолат у ётук посбон бўлишига сабаб бўлган десак адашмаймиз. Жанлуижжи психологик муаммоларни яширсангиз, у ич-этингизни еб битиради деб кўп бор такрорлайди. Ўшанда у психологга учраб, яқинлари билан деярли суҳбатлашмай қўйган, ҳамма нарсага бўлган қизиқиши сўнганди. Барча нарсаси етарли, лекин барибир нимадири камдек эди, гўё. Хуллас, у 2 ой деганда яна “ҳаётга қайтганди”.

2. Буффон – “Ювентус”га ўтганига 17 йил бўлди. Лекин ҳалигача футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон ҳисобланади. Аммо 54 миллион еврони мавсумларга бўлиб ташласак, йилига бор йўғи 3.17 евродан қолади, холос. Буффондек буюк кипер учун арзимаган нарх.

3. Қахрамонимизнинг энг эсда қоларли хотираси — Б Сериясига чиққандан сўнг, Конте билан Скудеттога эга бўлганидир. Лекин у мураббий бўлишга ҳаракат қилаётгани йўқ. Сабаби, Буффон фаолиятини якунлагач уч фарзанди ва аёли билан кўпроқ вақт ўтказиш ниятида.

4. Буффон Чемпионлар Лигаси финалида “Милан” ўйинчилари Дида ва Шевченко томонидан йўналтирилган пенальти туфайли қаттиқ тушкунликка тушиб қолганди. У ҳаттоки, “Барселона” ва “Реал” билан бўлган баҳслардаги муваффақиятсизликни ҳам осонроқ қабул қилганди.

5. Дарвозабоннинг сўзларига кўра, “Реал” ҳеч қачон Буффонни сотиб олмоқчи бўлмаган. Лекин “Барселона”, Манчестер клублари бунга бир неча маротаба уруниб кўрган. Аммо аввалига “Ювентус”нинг қўли баланд келган, кейин айнан туринликлар барчага рад жавобини берганлар.

6. Буффон – теннисчи Роджер Федерернинг мухлиси. Уларнинг муносабати илиқ, сабаби швейцариялик ҳам футбол ишқибози бўлиб, хоккей устаси Ягр ва Буффонни ўзига намуна сифатида кўради.

7. Жанлуижжи Италия чемпионати серияларидаги рекордчи ҳисобланади. 38 ёшида 974 дақиқа давомида “Ювентус” таркибида ўз дарвозасидан тўп ўтказмаган.

8. Буффон 6та жаҳон чемпионатининг ҳаммасида ҳам иштирок этолмади. Бироқ сўнгги 10 йилликда Жижжи тинимсиз ишлаганини тушуниб олиш қийин эмас.

9. “Ювентус” тарихида майдонга Буффондан бир дақиқа ҳам кўпроқ тушган футболчи йўқ. Ҳатто, афсонавий Дель Пьеро ҳам ундан кўпроқ сафарга борган бўлса-да, майдонга тушиш бўйича Буффон уни ортда қолдириб кетган.

10. Табиийки, Италия термасининг собиқ посбони – рекордчи ҳисобланади. Буффон ҳисобида 175та ўйин бор. Энг яқин тақибчилари Каннаварро ва Мальдини ҳам ундан анча ортда қолиб кетган.

11. Буффон терма жамоада бор йўғи 130та тўп ўтказиб юборган. Аммо айнан у терма сафида “қуруқ ўйинлар” сони бўйича рекордчи ҳисобланади.

12. Италиялик посбон “Скуадра” футболкасини кийиб, Москвада дебют қилган. Ҳаво совуқ, майдон лой, ёмғир ёғаётганига қарамай, у ўз фаолиятини ўша куниёқ бошлаган. Ҳа, айтгандай, ўшанда Москвада бўлиб ўтган финалда марселликларни ютиб, “Парма” жамоаси УЕФА Кубоги совриндори бўлган. Дарвозада эса ўша сиз билган Буффон эди.

13. Ҳар 7тадан 5та ўйин Буффон учун муваффақиятли бўлган. Сабаби у бирорта ҳам тўпни ўтказиб юборгани йўқ. Италиялик голкипер ҳисобида фақатгина битта автогол ва финалда Зидан киритган пенальти бор. Германияда рақиблари унга ўйиндан тўп кирита олишмаган.

14. Буффон спортчилар оиласидан. Отаси Адриано штанга кўтарувчи спортсмен бўлган. Онаси Мария эса диск улоқтирувчи бўлиб, 17 ёшида рекорд ўрнатган. Амакиси Анжело – олий лига баскетболчиси, Жанлуижжининг сингиллари – Вероника ва Жендалина волейбол билан шуғулланганлар. Бобоси Лоренцо эса “Милан”нинг афсонавий дарвозабони бўлган. Ҳа, нақт спорт аристократиясининг ўзи!

15. Буффон чехиялик модель Алена Шедерова билан жаҳон чемпионатида ғалабага эришганидан сўнг турмуш қуришга қарор қилган. Уларнинг икки ўғли – Луис Томас ва Дэвид Ли бор. Тўй 2011 йилда бўлган бўлса, 2014 йилда улар ажрашиб кетишган.

16. Тўнғич фарзандининг исми Камерун терма жамоаси голкипери Томас Н`Коно шарафига қўйилган.

17. Иккинчи ўғли – Дэвид Ли, “Van Halen” гуруҳи вакили Ротга ҳавас қилиб, шундай исм қўйган. Ушбу рок гуруҳи унчалик танилмаган бўлса-да, тоза овоз соҳиби Дэвид Ли қахрамонимизнинг кумири эди. Ана энди, Буффон ёшлигида қандай мусиқа тинглашни ёқтирганини билиб олдингиз.

18. Жанлуижжининг учинчи ўғли – Леопольдо Маттиа 2016 йилнинг январь ойида дунёга келган бўлиб, у иккинчи турмушидаги фарзанди ҳисобланади. Унинг иккинчи аёли телебошловчи Илария Дъамико саналади.

19. “Парма”да Буффон “88” рақамда ўйнаган. У ҳазиллашиб “00” рақамини беришларини ҳам сўраган. Кейин Италиянинг еврейлари норозилиги келиб чиқди. Ўша пайтлар неофашистлар "88" рақамини ишлатган, шундан кейин Буффон "77" рақамни танлайди.

20. Буффонни “яхши йигитлар” билан алоқаси борлигида шубҳа қилишларига яна бошқа сабаблар ҳам бор эди. Жижжи ёшлигида Муссолини давридаги “Қўрқоқларга ўлим” иборасини футболкасига ёзиб олган эди. Айтишларига қараганда, дарвозабон бу ёзувни мактабда партага ўйиб ёзилганини кўрган ва ўша пайт унинг маъносини тўлиқ тушуниб етмаган.

21. Буффон ўрта мактабни тамомламаган, бироқ кейинчалик юрист мутахассислиги бўйича диплом сотиб олган. Бунинг учун Жижжига 4 yillik qamoq jazosi qo`llanilishi mumkin bo`lgan, лекин бошқа мамлакатларда бўлгани каби Италияда ҳам бундай муаммолар таниш-билиш орқали ҳал қилиш мумкинлиги учун қахрамонимиз “сувдан қуруқ чиқиб кетган”. Яъни, у қамоққа эмас, балки жаҳон кубоги томон йўлга тушди. 2004 йилда бўлиб ўтган тўполонни жарима тўлаб босди-босди қилиб юборган эди.

22. Жижжи – бизнесмен! Буффоннинг бир нечта кичик ташкилотлари бор. Улардан бири тўрт юлдузли меҳмонхона, қатор кўчмас мулк, чанғи курорти яқинидаги тоғ уйи ва ҳоказаларга эга “холос” қахрамонимиз. Ҳа, айтгандек, Буффоннинг меҳмонхонасида россиялик “бойвоччалар” тез-тез келиб дам олади. Сабаби, унинг меҳмонхонаси пляжга яқин бўлиб, велосипедларни бепулга ижарага бериши билан ажралиб туради.

23. Каррара шаҳридан келган жамоа ҳаваскор лигасидан бўлганини кўрган Буффон акциянинг ярмини Кристиано Лукарелли билан биргаликда сотиб олган ва “Каррарезе” клубига ҳам моддий томондан ёрдам бериб турган. Ҳа, айтгандек, Жанлуижжи шу клубнинг фанати бўлиб, вақтига қараб унинг ўйинларига ҳам бориб туради.

24. Буффон ёшлигида жуда тўполончи бола бўлган. У жамоадаги энг хазилкаш вакил эди. “Парма”далигида Невио Скала томонидан Жижжи шунчалик кўп жазоланганки, кам эмас, кўп эмас бир йил текинга ўйнашига тўғри келган. Ойликнинг ҳаммаси клуб белгилаган жазога кетар ва футболчининг ўзига ҳеч нима қолмасди.

25. Буффон ўн бор Италия чемпиони номига сазовор бўлган (улардан иккитаси олиб қўйишган ва кейинроқ биттасини қайтариб беришган), лекин суд қарорларини инобатга олсак, «Ювентус» рекордчисини кутиб олинг. Эътиборлиси, «Скудетто»га бир неча бор эга чиққан қатор юлдузлардан фарқли равишда, Жижжи барча титулларни фақат битта клубда қўлга киритган.

26. Ўн икки бор Буффон «Оскар дель Кальчо» совринига лойиқ кўрилган. Бу мукофот Италияда мавсумнинг энг яхши футболчисига топширилади. 1999 йилдан –  2017 йилгача энг яхши дарвозабон номини аниқлаш жуда зерикарли бўлган, сабаби ҳар учта совриннинг иккитаси Буффонга насиб қилаверган.

27. «Ювентус» Б Серияга “сургун” қилинганида Буффонга кўплаб таклифлар кела бошлайди, хаттоки қайсидир муддат дарвозабон «Милан»га ўтишга розилик бермоқчи ҳам бўлади, аммо кейин фикридан қайтади ва туринликлар сафида қолади

28. Фаолияти давомида Буффон мингдан зиёд ўйинда майдонга тушади, юбилей учрашув Албания термаси билан ўйинга тўғри келади. Ажойиб натижа, аммо бунинг хайрон бўладиган жойи ҳам йўқ. Сабаби, Жанлуижжи икки асрдан буён катта футболда!

29. Жанлуижжи  шунчаклик кучли дарвозабонки, уни бир вақтнинг ўзида ҳам Бэтмен, ҳам Супермен деб чақиришади. Буффон ўз ҳаракатлари билан дунё аҳлини кўп бор лол қолдиргани ҳеч кимга сир эмас.

30. Дарвозабон бўлишдан олдин Буффон ярим ҳимояда ўйнаган! У қандай ярим ҳимоячи бўлганини билмаймизку, лекин дарвозабон ролида у кўпроқ фойда келтиргани турган гап. Айтишларига қараганда, Жижи отасининг маслаҳатига кўра, голкипер бўлган экан.  

31. Нафақат «Милан» балки «Болонья» ҳам ёш Буффон учун курашни бой берган. Лекин бу курашда «Женоа» жуда яхши имкониятларга эга бўлган. Сабаби спортчи ёшлигида айнан шу клубга мухлислик қилган. Аммо «Парма» узоқ ўйлаб ўтирмади, жамоа вакиллари келишади ва 15 миллион лира нақд тўлашади. Кейинроқ эса даврозабонни «Ювентус»га 75 миллиардга сотишади – беш минг маротаба қимматроққа! Ана сизга ишбилармонлик!

32. А Сериядаги биринчи голини Буффон … Чиро Феррарадан, «Ювентус»га қарши ўйинда қўйиб юборади. Ҳаёт қизиқ, унда турли воқелар юз беради. Кейинроқ бу икковлон бир жамоада кўплаб ўйинлар ўтказишди ва ундан ҳам кейин эса Чиро маълум вақт Жанлуижжига устозлик қилди.  

33. Албатта, ёш иқтидор эгасини «Арсенал» сотиб олишга яқин эди. Арсен Венгер сўзларига кўра, у замонавий футболнинг барча юлдузларини ёшлигида кўрган ва иқтидорини сезгану, аммо деярли ҳаммасини қўлдан чиқарган. Буффон эса «Парма»да қолади, орадан уч йил ўтиб «Ювентус» сафига бориб қўшилиш учун қолади.

34. Буффон А Сериядаги дебют учрашувини «Милан»га қарши ўтказади. Рақиб сафида Роберто Бажжо ва Веа бўлишига қарамай, кипер дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолади. Унинг отаси Адриано трибунада ўтириб ўйинни томоша қиларкан, “қўшнилар”га айтарди: «Анави болакайни кўряпсиўларми, орадан беш йил ўтиб у Италия миллий термаси сафида ўйнайди». Жижининг отаси адашганди, у орадан икки йил ўтиб Италия термаси сафида дебют қилди!

35. Буффон УЕФА турнирларида 156 ўйин ўтказди. Аммо ҳозирги кунда Войцех Щесни дарвозани эгаллаганини инобатга олсак, бу рақамларни кескин ўзгартириш қийин масала. Афсуски, афсонавий дарвозабон фаолиятини ўзи хоҳлагандек якунлай олмаяпти. Хайрлашув учрашувини ўзи орзу қилгандек, ёзда Россия майдонларида ўтадиган Жаҳон Чемпионатида ўтказа олмайдиган бўлди. Ҳаммаси «Ювентус»нинг охирги ўйинида ўтади энди…

36. Афсуски, Жанлуижжи яна бир ажойиб футболчи Паоло Мальдини рекордини (А Сериядаги ўйинлар сони бўйича) янгилай олмайди. Дарвозабон ҳисобида 629 та ўйин мавжуд, «Милан» афсонаси ҳисобида эса 18 тага кўп. Чемпионат якунига қадар ҳамма ўйинда Аллегри Жижжини асосий таркибда туширган тақдирда ҳам, турлар етмайди.

37. Қайси италиялик ҳаётини виносиз ўтказади? Буффон ҳам ўз ишини йўлга қўйиб улгурди, маҳсулот номини биринчи имкониятданоқ топиб олсангиз керак. Ҳа, вино – Буффон деб номланган. Оқ, қизил, пушти, қисқаси истаганингиздан топилади. Кўриб турганингиздек, Пирлога бу соҳада ҳам рақобатчи топилди.  

38. Табиийки, Чемпионлар Лигасида «Ювентус» футболчиларидан ҳеч бири Буффончалик кўп ўйнамаган. Ўтган йил ярим финалда «Монако» билан учрашув Жижжи учун фаолиятидаги юзинчи ўйин бўлди. Кўрамиз, бу рекордни янгилаш учун неччи йил керак бўларкин. Ахир замонавий футболда садоқат деган тушунча йўқолиб бормоқда.

39. Жанлуижжи “қўй оғзидан чўп олмаган”лардан эмас. У ҳеч қачон шўх ва хиссиётга берилувчан эканлигини яширмаган (буни «Ювентус»нинг ҳар бир голидан кейин кўришингиз мумкин). Шунчаки йиллар ўтиб, катта бўлган Жижжи ўз салобатини билиб ҳаракат қила бошлади. Ўз вақтида уни профессионал футболчиларга тақиқланган бир қатор ишларда айблашган.

40. Буффон ҳамон ўзини ёши ўтган, қариган деб ҳисобламайди. Яқиндагина дам олиш вақтида маҳаллий йигитлар билан ҳеч нима бўлмагандек, улар Буффонинг узоқ йиллик танишларидек, футбол ўйнади ва “юлдузлик” касалига чалинмагани учун алоҳида олқишларга сазовор бўлди. Интеврьларидан бирида қахрамонимиз профессионал фаолиятини 65 ёшда тугатишдан қўрқмаётганини айтганди. Кейинроқ рақамлар ўзгарди ва Буффон 80 ёшида ҳам зарур бўлса Италия термаси ва «Ювентус»га ёрдам беришга тайёр эканлигини айтди.

Недвед сўзларига ишонсак, дарвозабон фаолиятини якунлаш борасида якуний қарорга ҳали келмаган. Нима бўлганда ҳам, Буффонга профессионал фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика