Тибо Куртуа «Борнмут»га қарши ўйнаши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
5 дек 2015, 16:00
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Тибо Куртуани сафга қайтишини кутмоқда.

"Жон Терри, Рамирес ва Фалькаолар майдонга туша олмайдилар. Куртуа сафга қайтмоқда. Бироқ, асосий таркибда тушиш-тушмасликни футболчиларнинг ўзлари ҳам билмайдилар. Шу сабабли, буни сизга ҳам айта олмайман. Усиз 19 та ўйин ўтказдик ва бу жуда қийин бўлди. Эртами кечми у сафга қайтади. Чунки у биринчи рақамли посбон. Агар "Борнмут"га қарши ўйнамайдиган бўлса "Порту"га қарши аниқ майдонга тушади", - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru