Тиаго Силва "Олтин тўп" совриндорларига берган овозини ўзгартиришни истайди

Tolibjon Qosimov
10 дек 2013, 15:00
"Бразилия" терма жамоаси сардори Тиаго Силва "Олтин тўп" номзодларига берган овозидан ҳозир афсусланаётганини таъкидлади.
Ўшанда Тиаго Лионель Мессига овоз берганди.

"Афсуски бошқаттан овоз бериш имконимиз йўқ. Мен ўз танловимни қилган вақтимда Месси ҳали жароҳат олмаганди. Ҳозир эса Криштиану ва Рибери "Олтин тўп"га Леодан кўра ҳақлироқ кўриняпти", дея унинг сўзларидан Le 10 Sport иқтибос келтирмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net