Терри "Дерби Каунти"ни бошқариши мумкин

Alisher
16 ноя 2020, 13:42
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жон Терри "Дерби Каунти" бош мураббийи бўлиши мумкин.

Ушбу жой нидерландиялик Филип Коку кетганидан сўнг бўш бўлиб турибди. Вақтинчалик бош мураббийлик Уэйн Рунига топширилган.

Терри айни дамда "Астон Вилла"да ёрдамчилик қилмоқда ва клуб унинг кетишига қаршилик кўрсатмайди.

"Дерби" Чемпионшипда 11 турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда 24-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›