UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Олмалиқ" (Ўзбекистон) - "Банк Бейрут" (Ливан) LIVE  28 13:20Назорат учрашуви: “Янгиер”- “Ғаллаолрол” 2:2  3 13:17РАСМАН: "Манчестер Сити" "Реал" футболчисини сотиб олди  6 13:02Венгер: "Алексиснинг ПСЖга ўтиши? Бу журналистларнинг ёлғони"  0 12:40Миржалол Қосимов: "Яқин орада янги келган футболчилар билан шартнома имзолаймиз"  4 12:23Вальверде: "Неймар қолишини истаймиз"  5 11:41"Арсенал" ўйин қайдномасига Жируни киритмаган экан. Бироқ франциялик нега майдонга тушди? (фото)  6 11:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 10:58"Барселона" футболчилари қайси рақамларда ўйнашади (фото)  12 10:54Футзал. Бугун "Олмалиқ"нинг ўйини 12:00да бошланади  5 10:50"Қўқон-1912": Жамоамиз қисқа муддатли таътилга чиқди  3 10:37Неймар 5 кишини алдаб гол урди. "Ювентус" - "Барселона" 1:2 (видео)  6 10:31Мората "Челси" сафида илк машғулотини ўтказди  3 10:15"Барселона" Неймарни олиб қолишнинг янги усулини топди!  17 10:00Хуммельс Италияга кўчиб ўтиши мумкин  3

27 ноя 12:19
Янгиликлар

Терма жамоаларимиз режаси тайёрми?

Миллий терма жамоамиз Вьетнам ҳамда Гонконг билан сафардаги учрашувларни ўтказгач, биз учун футбол мавсуми тўлиқ якунланди.
Барча терма жамоаларимиз йилни тугатишга улгуришди. Энди бизни 2014 йилдаги учрашувлар кутади. Хўш, бу йил терма жамоалар қандай таассурот қолдиришди? Кейинги йилга уларда қандай режалар бўлиши мумкин? Ушбу мақолада шу ҳолатларга тўхталамиз.

Миллий терма жамоамиз жорий йилда жаҳон ва қитъа чемпионати финал босқичларига йўлланмани ҳал этиш имкониятига эга эди. Мундиал учун курашда доимгидек ҳал қилувчи паллада панд едик. Ҳали бизда ўзига хос кучли характер шаклланиб улгурмагани сезилиб қолди. Натижада футболчилар савияси биздан пастроқ бўлган жамоалар билан баҳсларда муҳим очколарни қўлдан бой бердик. Осиё Кубоги саралашида эса вазифани бир тур қолганда ҳал этиб қўйдик. Демак, асосий жамоа учун йилни ўртача баҳолаш мумкин. 2014 йилда эса терма жамоамиз фақат битта расмий беллашувда майдонга тушади. Март ойи бошида Тошкентда БАА меҳмон бўлади. Шу билан 2015 йилнинг январь ойига қадар бизда бошқа расмий ўйин йўқ. Бу давр оралиғида имкон қадар ФИФАнинг ўртоқлик баҳслари учун белгиланган саналаридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиш шарт. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойида иккитадан ўртоқли учрашуви ўтказиш имконияти мавжуд. Шунингдек, жаҳон чемпионати бошланиши арафасида Европада миллий чемпионатлар якунланган бўлади. Ўша пайтда ҳам тахминан 2 ҳафта мобайнида турли жамоалар ўзаро ўйинлар ўтказишади. Айтайлик, Осиё жамоаларига қарши мундиалда тўп тепадиган рақиблардан бири билан келишувга эришса бўлади. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун ҳозирдан рақиб қидиришни бошлаб юбориш лозим. Олий лига ноябрда тугаса, шундан кейин январгача терма жамоамиз Австралиядаги Осиё Кубогига ҳозирлик кўради. Бироқ ноябрдан кейин фақат Осиё термалари билан ўртоқлик баҳслари ташкил этишимиз мумкин. Шу сабабли ФИФА кунларида кўпроқ бошқа конфедерациялар жамоаларига қарши ўйин ташкил этилса, жуда яхши бўларди. Бу мухлисларга ажойиб совға бўлади, шунингдек, ўзимизни бошқача услубда ўйнайдиган жамоа билан беллашувда синаб кўрамиз. Лекин режалар тузишни бугунданоқ бошламасак, эртага яна бу йилги аҳволга тушиб қоламиз.

23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Уммонда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу ёшдаги жамоалар учун қитъа чемпионати илк бор ташкил этилмоқда. Мусобақага бир ярим ойча вақт қолди, бироқ унда қатнашадиган жамоа умуман тайёргарликка эга эмас. Унда қайси жамоанинг қатнашишини билмаймиз. Ҳозирча бу тўғрисида гап йўқ. Билганимиз шуки, Алексей Евстафеев бошчилик қилган жамоа ўтган йили Бангладеш, Непал, Яман ва Иордания билан ўтган учрашувларда финал босқичи йўлланмасига эга чиққан. Мусобақада 22 ёшли футболчилар қатнашиши мумкин. Демак, 1991 йилда туғилган ўйинчилар унда иштирок этади. Бизда ушбу йилда таваллуд топган бир қатор яхши футболчилар бор. Лекин ҳозирча Уммонга йўл оладиган таркиб ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз. Балки, навбатдаги Олимпиада учун саралаш вазифасини ўтаб берадиган 2015 йилги қитъа чемпионатида қатнашиши мумкин бўлган жамоани тажриба тўплаш мақсадида Уммонга юборишар. Гуруҳда Саудия Арабистони, Хитой ва Ироқ билан тўқнаш келишимизни эслатиб ўтамиз.

Ёшлар терма жамоамиз Туркиядаги мундиалда чорак финалгача етиб борди. Энди бу жамоа Олимпиадага чиқиш учун уриниб кўради ва фаолиятини давом эттиради. Энди ёшларимиз улғайишади. Уларга Аҳмаджон Мусаев мураббийлик қилишда давом этадими ёки йўқми, бу масала ҳозирча ҳал этилмаган. Козак, Сергеев, Искандеров сингари ёшларнинг аллақачон миллий терма жамоага жалб этилгани бизни қувонтирмай қўймайди. Ёшларни тарбиялашдан асосий мақсад ўша ёшда қандайдир натижани қўлга киритиш эмас, балки миллий терма жамоага бўлажак юлдузларни тарбиялаб беришдан иборат. Бу ёшда жаҳон чемпиони бўлсангиз ҳам кейинчалик миллий терма жамоа тузукроқ натижага эришмаса, ўша чемпионликнинг бир тийинлик фойдаси йўқ. Айтайлик, Швеция ёшлар ва ўсмирлар футболида ижобий натижаларга деярли эришмаган, лекин миллий терма жамоаси ҳамиша кучлиларга муносиб қаршилик кўрсатади. Биз ҳам шундай йўлни танлашимиз зарур. Бўлажак ёшлар термасини Алексей Евстафеев бошқармоқда. Қатар, Ҳиндистон, Непал ва Туркманистон билан бир гуруҳда беллашган ёшлар саралаш босқичини муваффақиятли ўташди. Энди келаси йил Мьянмарда ўтказиладиган Осиё чемпионатида Евстафеев шогирдлари кичик мундиалга йўл олишга уриниб кўришади. Бу вазифа осон бўлмаслиги тайин. Ушбу ёшлар термаси биринчи навбатда ўйин услубини шакллантириб, футболчилар савиясини ўстиришга интилиш керак. Бунинг учун йиғинлардан ташқари ҳар ойдаги ФИФА кунларида кучлироқ рақибларни Тошкентга таклиф этиш лозим. Европанинг 18 ёшли футболчилар ўйнайдиган терма жамоаларини ўртоқлик учрашувига чақириш унчалик қийин иш эмас. Уларнинг аксарияти айнан ФИФА кунлари арафасида ўртоқлик беллашувлари ўтказиб туришади.

Ўсмирлар терма жамоаси яқиндагина БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Унда нимчорак финалга етиб борган жамоанинг ўйини кимларгадир маъқул келди, бошқаларга эса йўқ. Энг муҳими, Дилшод Нуралиев шогирдлари орасида ўз устида ишлашда давом этса, келажакда яхши футболчи бўлиб етишадиган ўйинчилар борлигини кўрдик. Натижадан кўра шуниси муҳимроқ. Кейинги йил Таиландда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида қатнашадиган ўсмирлар терма жамоасига Темур Олимхўжаев бошчилик қиляпти. Бу жамоа Тошкентдаги саралаш беллашувларида илиқ таассурот қолдирди. Фаластин ва Яман йирик ҳисобларда доғда қолдирилди. Таиланддаги баҳсларнинг қачон ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас. Фақат ҳар сафар бўлганидек, куз фаслида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатлар ташкил этилади. Олимхўжаев жамоасига ҳам имкон бўлди дегунча кучли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиб бериш зарур. Шундагина ўсиб келаётган футболчиларнинг юқори савияни ушлаб туришига умид қилсак бўлади.

Ҳар қайси мамлакат футбол савияси миллий терма жамоа қўлга киритаётган натижалар билан белгиланади. Шу сабабли биринчи навбатда барибир миллий терма жамоага бўлган эътиборни кучайтириш даркор. Машғулот маркази, сифатли либослар билан таъминлаш, ўртоқлик учрашувларини кўпроқ ва кучли рақиблар билан ташкил этиш, сафарларга етиб боришда энг тез ва қулай вариантни танлаш (Хаххот воқеаси такрорланмаслиги учун) ва бошқа ҳар бир камчиликка жиддий эътибор қаратиши шарт. Акс ҳолда, жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиш биз учун узоқ вақт армон бўлиб қолиши мумкин.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  124
Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: