UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа Лигаси. ЦСКА меҳмонда ўйнамоқда ва параллель равишда 8та баҳс ўтказилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00Европа Лигаси. МЮ уйда "Остона"ни қабул қилмоқда, "Рома" – "Истанбул" ва "Вулверхэмптон" – "Брага" учрашувлари ҳам бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:45Европа Лигаси. "Краснодар" тор-мор этилди, "Арсенал", "Севилья" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  6 23:40U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "I", "J", "K" гуруҳларидаги вазият  0 23:26U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "E", "F", "G", "H" гуруҳларидаги вазият  0 23:15Европа Лигаси. МЮ – "Остона", "Рома" – "Истанбул" ва қолган учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди   2 23:12U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "A", "B", "C", "D" гуруҳларидаги вазият  5 22:50Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ. ПСЖ – "Реал" ўртасидаги тўқнашувда Симонс гол урди   5 22:30Олтин тўп-2019. Янги номинация … Даъвогарларнинг номи қачон эълон қилиниши ҳамда тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана маълум бўлди  24 21:50Кака: "Неймар ПСЖ етакчиси бўлиши мумкин. У ажойиб мавсум ўтказмоқда"  2 21:10Европа лигаси. 11 та учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  1 20:56Европа лигасининг янги мавсуми бошланмоқда, "Айнтрахт" - "Арсенал" учрашувининг асосий таркиблари маълум  2 20:50Бербатов футболчилик фаолиятини якунлади  6 20:25Карикатура: "Барселона" қутқарувчиси  7 20:05Фернандиньо: "Мавсум бошидан бери ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрланяпман"  3

Терма жамоамиз бош шифокори: "Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз" Янгиликлар

Терма жамоамиз бош шифокори: "Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Хитойга қарши ўйинда жароҳат олганидан мухлисларнинг хабари бор.

"Отабек Шукуров бугун Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Биз майдоннинг ўзида Отабекка биринчи ёрдамни кўрсатдик. Кейин уни маҳаллий шифохонага олиб бордик. Текширувлар натижасида Отабекнинг болдир суяги пастидан сингани аниқ бўлди. Аммо суяк жойдан силжимиган. Бу жуда муҳим. Қолаверса, синиш кўндаланг эмас. Бундай ҳолларда футболчининг жароҳатдан тикланиши осонроқ бўлади. Текширувлар натижасидан кейин шундай хулосага келдик: бундай ҳолатда футболчи ё операция қилиниши керак ёки оёқнинг синган жойи фиксация, яъни гипс қилиниб, даволаниши зарур. Операция қилинган тақдирда, жароҳатнинг битиши тезроқ бўлади.

Аммо Отабек Шукуров "Шаржа" клуби аъзоси бўлганлиги сабабли бу ҳолда клуб шифокорлари билан маслаҳатлашиш талаба этиларди. Биз БАА клуби билан алоқага чиқдик. Улар Отабекнинг оёғини гипс қилган ҳолда, Дубайга олиб боришни маслаҳат беришди. Клуб шифокорлари Дубайда футболчини яна бир бор текширувдан ўтказишади. Кейин даволаниш бўйича энг маъқул вариантни ўзлари футболчи билан келишган ҳолда амалга оширишади. Шу сабабли Шукуровнинг оёғи гипс қилинди. Эртага у БААга учиб боради ва у ерда даволанишни давом эттиради. Бундай жароҳатлар одатда икки ой ичида тикланади. Отабек Шукуровга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз", - деди Аброр Пирриев.

Ёмон хабар. Отабек Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг