Тер Штеген "Ньюкасл"га рад жавобини берди

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2021
Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Ньюкасл"дан таклиф олди, бироқ рад жавобини берди.

Манбанинг хабарига кўра, немис дарвозабони январь ойида "кўк-анорранглилар"ни тарк этиш ниятида эмас.

"Зағизғонлар"нинг янги раҳбарияти посбоннинг вакиллари билан музокарага киришди, аммо дарвозабон Туманли Альбионга боришни истамаслигини очиқчасига маълум қилди.

Олдинроқ "Ньюкасл" Марк-Андрени "Барселона"дан 55 миллион еврога сотиб олишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Дарвозабоннинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sport.es