Тен Хаг ЕЧЛдан чиқиб кетган МЮнинг асосий вазифаси ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
16 дек 2023, 09:20
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан кейинги мақсад ҳақида гапирди.

"Кучли тўртликка кириш? Албатта, бу бизнинг мақсадимиз. Мавсумнинг биринчи қисмида бизда жароҳатлар кўп бўлди. Энди эса ўйинлар камаяди, юклама ҳам пасаяди. Футболчиларда тикланиш учун кўпроқ имконият бўлади. Биз эса машғулотларга кўпроқ вақт ажрата оламиз. Ўйинлар олдидан яхшироқ ҳолатда бўламиз", - деди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Telegraph