

"Бунга тайёрман деб ўйлайман. Бу чақириқни қабул қилишдан мамнун бўлардим. Аммо, бу имконият ортидан қувмайман.
Агар чет элда ишламасам ҳам мураббийлик фаолиятим яхши бўлмади деб айтмайман. Бироқ, мен бу чақириққа дош беришга қодир эканлигимга ишонаман", - дейди тен Хаг.
Олдинроқ хабар берилганидек, нидерландиялик мураббий 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин.



