

"Мен Криштиануни қўллаб-қувватламоқчиман. Ўйинчиларга маълум талабларимиз бор. Роналдудан максимал даражада фойдаланмоқчиман. Ҳозир унинг формаси мавсум бошидагидан яхшироқ. Шунинг учун мен ундан мамнунман. У билан боғлиқ ҳолат бир нарсани исботлайди – ҳеч ким мавсумолди машғулотларни ўтказиб юбормаслиги керак", – деди тен Ҳаг.
37 ёшли Роналду жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси таркибида 12 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ҳамда 2 та голли пас узатди.



