Тельо юқори рақобат туфайли "Барселона"га қайтмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
26 фев 2016, 12:12
Ҳозирда ижара асосида "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" ҳужумчиси Кристиан Тельо Каталония клубига қайтишни режалаштирмаяпти.

"Ҳозир "Барселона"да ўйнаш жуда қийин. У ерда жаҳоннинг энг яхши уч ҳужумчиси ҳаракат қиляпти. Вазиятни кузатамиз, "Фиорентина" менинг трансфер ҳуқуқимни сотиб олиш имкониятига эга. Жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланган "Барселона"дан кетиш осон қарор эмас" - дейди Тельо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›