"Сельта" "Барселона" собиқ футболчиси билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
20 янв 2020, 16:22
"Бетис" ярим ҳимоячиси Кристиан Тельо жамоадан кетиши мумкин.

Футболчи "Бетис"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Унинг хизматларига "Сельта" қизиқиш билдирмоқда.

У Андалусия жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.

28 ёшли Тельо жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Тельо 2011-2017 йиллар давомида "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fr.besoccer.com