Тебас: "ЛаЛига телетрансляция нархи футболчиларга қарамайди"

Mirjalol Normatov
8 окт 2021, 13:13
ЛаЛига президенти Хавьер Тебас "Барселона" ва "Реал" афсоналари Лео Месси ва Криштиану Роналдунинг кетиши лига телетрансляция нархларига таъсир ўтказмаслигини айтди.

"Ушбу футболчилар жамоаларидан кетишини билардик. Бунга бир неча сабаблар бор: ёшини инобатга олиб, шахсий сабаблар билан ва ҳоказо. Телеҳуқуқнинг нархлари футболчиларга қарамайди. Яқиндагина АҚШдагилар ЛаЛиганинг кейинги 8 йиллигини сотиб олишди. Хўш, ЛаЛигада 5 йилдан кейин кимлар ўйнашини тахмин қила оласизми? Бу ерда доимо яхши футболчилар ҳаракат қилган. Масалан - Бензема. Мен учун у Европанинг энг яхши 9-рақами эгаси. Умуман олганда бу ерда пессимистик рух ҳукм сурмайди", - деди функционер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal