Тахминлар. Терма жамоамиз аъзоси "Арсенал"дан йирик мағлубият, Италия кубогининг "Ювентус"га насиб қилишини кутяпти. Сиз қандай фикрдасиз?

17 июн 2020, 22:05
Бугун Европа майдонларида бир қатор муҳим футбол баҳслари ўтказилади. Жумладан, "Манчестер Сити" ва "Арсенал" клублари АПЛ 29-турининг қолдирилган ўйинида иштирок этишса, Римда Италия кубогининг финали ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий посбони Элдорбек Суюновнинг ушбу учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби дарвозабони Манчестердаги устоз-шогирд тўқнашувида Гвардиола Артетага чин маънода мастер-класс ўтиб беришига ишоняпти. Элдорнинг фикрича, Римдаги ўйинда "Наполи" "Ювентус"га жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин, аммо якунда тажриба ўз сўзини айтади.

Суюновнинг тахминлари:

"Манчестер Сити" 4:1 "Арсенал"

"Наполи" 1:3 "Ювентус"

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Бугунги учрашувлардан қандай натижаларни кутяпсиз?

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›