Танзания терма жамоаси футболчилари Африка Кубоги-2019 га йўлланма олганлиги сабаб ер билан мукофотланди

28 мар 2019, 08:05
Танзания терма жамоаси 39 йил ичида илк бор Африка Миллатлар Кубоги мусобақасининг финал босқичига йўл олди.

Жамоа ўз гуруҳида иккинчи ўрин билан финал босқичига чиқди.

“L'Equipe”нашри хабарига кўра, Танзания терма жамоасининг ҳар бир ўйинчисига ер майдони совға қилинган.

Жорий йилги Африка Кубоги 21 июндан 19 июлга қадар Миср давлатида бўлиб ўтади.

Барча иштирок этувчи давлатлар: Сенегал, Мадагаскар, Марокаш, Камерун, Мали, Бурунди, Алжир, Бенин, Нигерия, ЖАР, Гана, Кения, Зимбабве, ДР Конго, Гвинея, Кот-дъИвуар, Ангола, Мавритания, Тунис, Миср, Гвинея-Бисау, Намибия, Уганда, Танзания.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›