

"Мен "Аякс"да қоламан. Бу орзуимдаги клуб, Амстердам эса дунёдаги энг чиройли жойлардан биридир, менга бу ерда ўйнаш ёқади", - дейди Тадич.
Эслатиб ўтамиз, Тадич 2018 йилнинг ёзидан бери "Аякс" шарафини ҳимоя қилади.
Форвард 2020/21 йилги мавсум жамоа сафида 51та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 26та ассист қайд этди.



