UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  5 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  15 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари Янгиликлар

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумки, кеча ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Унга кўра, аввал ваъда қилинганидек 12 жамоали тизимдаги чемпионат эмас, балки 14 жамоа қатнашувидаги икки даврали чемпионат гувоҳига айланамиз. ЎФА лицензиялаш қўмитаси қарори кўра, Про-лига жамоалари саналган "Сурхон" ва "Динамо" автоматик равишда Суперлигага чиқарилди.

Биз эса қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Сўнгги паллада чемпионат формати ва иштирокчилар сони ошиб кетгани ва бу қай даражада профессионалликка хос ёки мактаб мусобақалари каби ўтаётган турнирга ўхшайдими, деган саволга "Металлург" мураббийи қуйидаги жавобларни берди:

"Биласизми, тўғрисини айтсам, мен учун чемпионатни 14 жамоа билан бошлаш янгилик бўлмади. Бундан ҳайратда қолмадим. Чемпионат стартидан олдин Суперлигада 14 жамоа қатнашишини сезгандим. Ҳаёлимда шундай тасаввур билан янги мавсумга тайёргарлик кўргандим. Натижада мен ўйлаган нарса руй берди. Топдим. "Металлург" янги мавсумга тайёр. Қуръа доимгидек кўр дейилади. Шу боисдан ким билан қачон сафарда ёки уйда ўйнашнинг фарқи йўқ. Чемпионат аввалидаги дастлабки 5 турда барча жамоаларнинг имконияти ва ҳолати деярли тенг бўлади. Ким ўзини бироз бўлсада яхшироқ ҳис этса, тактик ва функционал тарафлама пухтароқ ёндошса, ўша жамоага  нисбатан осонроқ бўлади. Дастлабки 5 тур кўп нарсани кўрсатади", - дея кечаги қуръа жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика