Суперлига ва Про-лига футболчиларининг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилади

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2017, 15:42
Келаси йилдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Мазкур тест- синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник бўлими илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди.

Махсус синовлар мавсум давомида тасдиқланган режа асосида уч маротаба ўтказилади ва натижалари таҳлил қилиб борилади. Тест-синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Синовлардан муваффақиятли ўтган футболчилар ўз клублари таркибида Суперлига ва Биринчи лига баҳсларида иштирок этишлари мумкин. Синовлардан ўтолмаган футболчиларни эса чемпионат ўйинларидан четлаштириш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›