UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  0 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  7 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5

Суперлига. Тур футболчиси - Дониёр Нарзуллаев Янгиликлар

Суперлига. Тур футболчиси - Дониёр Нарзуллаев

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Coca Cola Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.

Суперлига. Тур мураббийи - Улуғбек Бақоев

Локомотив

Суперлига. 4-тур

15/06/2020, 19:00

3
:
0
Тугади

Металлург

Аброр Тошқўзиев - 58', Шаҳзод Убайдуллаев - 66', Саламат Қутибоев - 71'

45'
90'
13'  Кахи Махарадзе
46'  Иброҳим Ғанихонов (Камрон Саидазимов)
75'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Дилшод Комилов)
75'  Кирилл Погребняк (Жавоҳир Алижонов)
90'  Темурхўжа Абдухолиқов
57'  Зоҳид Абдуллаев (Шаҳзод Убайдуллаев)
57'  Абдурахмон Абдулхақов (Аброр Тошқўзиев)
58'  Аброр Тошқўзиев
58'  Дониёр Нарзуллаев
66'  Шаҳзод Убайдуллаев
66'  Дониёр Нарзуллаев
71'  Саламат Қутибоев
71'  Дониёр Нарзуллаев
74'  Акбар Исматуллаев (Худойшукур Сатторов)
74'  Дониёр Нарзуллаев (Шаҳзодбек Ғофурбеков)
82'  Станислав Андреев
90'  Евгений Чумак

Ортда қолган 4-турнинг энг яхши ўйинчиси деб "Металлург" ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев топилди. Дониёр кеча ўзига хос натижа қайд этди. Яъни, голли пас бериш борасида хет-трик қилди. "Металлург"нинг "Локомотив" дарвозасига киритган ҳар уччала голига ҳам айнан у пас берди. Ички чемпионатларимиз тарихида биринчи марта "Металлург" футболчиси бир ўйинда учта голли пас берди. Суперлигада эса охирги марта 2019 йилнинг 19 октябрида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси (ҳозирда "Сурхон" аъзоси) Ҳусниддин Ғофуров "Динамо"га қарши сафардаги беллашув (4:1)да учта голли пас берганди.

Шу тариқа, бир ўйинда учта самарали тўп узатишни амалга оширган Дониёр Нарзуллаев 4-турнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Маълумот учун, Нарзуллаев 2014-2019 йиллар оралиғида "Насаф" таркибида 82та ўйинда майдонга тушган (шундан 25тасида тўлиқ ўйнаган) ва 5та голли пас берган.



Айни пайтга келиб Суперлига-2020 ассистентлари пойгаси қуйидагича кўриниш олган:

Аббос Ғуломов ("Навбаҳор") 3та голли пас
Дониёр Нарзуллаев ("Металлург") 3та
Шерзод Каримов ("Сурхон") 2та


Coca Cola Суперлига. 4-тур якунлари (фақат рақамлар)

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика