UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Olamsport: Спортчини раҳбар қилган Путин, Истоминнинг "Мастерс"даги иштироки ва бошқа хабарлар  0 00:45Ўртоқлик ўйинлари. Германия - Сербия ва Уэльс - Тринидад ва Тобаго  0 00:37"Райо Вальекано" янги бош мураббийни эълон қилди  0 00:16Эмре Жан: “Ўша ҳаракат Симеонега жавоб эди”  4 23:55Ўртоқлик ўйини. Германия - Сербия. Асосий таркиблар маълум!  5 23:39“Атлетико” хужумчиси Касильясни терма жамоага қайтишини хоҳламоқда  4 23:27Жиру кейинги мавсумда Францияда ўйнамоқчи  3 23:16“Остона” клуби энди “Нурсултон” бўладими?  9 22:59Зидан келганидан сўнг барча “Реал”да ўйнашни орзу қилади  7 22:51Мессининг қиёфадошини яратишмоқчи  12 22:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 22:30Стадиондаги мафтункор ва машҳур мухлисалар   25 22:27Ана ҳолос! Моуриньодан камбэк бўлиши мумкин  9 22:25“Ювентус” футболчиси 70 млн. еврога “Реал”га ўтиши мумкин  5 22:18Анвар Бердиев гол урган учрашувда "Истиқлол" ғалаба қозонди  5

Суперлига: Қуръа ташланди. 1-турдаёқ "Пахтакор" - "Локомотив" Янгиликлар

Суперлига: Қуръа ташланди. 1-турдаёқ "Пахтакор" - "Локомотив"

Хабарингиз бор, ПФЛ бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Соат 18:45дан бошлаб "Спорт" телеканали қуръа ташлаш маросимини жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган. Маросим "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.

Мазкур жараён ҳақида мазкур саҳифада онлайн трансляцияни амалга оширамиз.


ЯНГИЛАШ



Қуръа ташлаш маросими якунига етди. Энди 8 мартни кутамиз.


Суперлига
1-тур

"Сурхон" - "Металлург"
"Динамо" - "Насаф"
"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"
"Пахтакор" - "Локомотив"
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"
"Андижон" - "Қизилқум"
АГМК - "Бухоро"



19:05. "ПФЛ 12та клуб ўйнашини истаганди, ЎФА клублар сонини 14тага етказишга қарор қилди. Бу қарорни ЎФА қабул қилди. Журналистлар томонидан ПФЛ танқид қилиниши нормал ҳолат. Танқид қилишда давом этишсин, бу бизга мотивация беради. 2019 йилги мавсум Суперлигада жамоалар 13та уйда, 13та сафарда тизимида ўйнашади ва 26та тур ўтказишади. Ўзбекистон Кубоги формати ўзгармай қолади.

Бундан ташқари худди Англияда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам иккита кубок бўлади. Насиб қилса Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасига асос солмоқчимиз. Унинг мукофот пули бўлади, нуфузи яхши бўлади", - дейди Диёр Имомхўжаев.




19:00. Қуръа ташлаш маросими бошланди. 



18:50. "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов 


18:47. Бугун Суперлигага чиққан "Сурхон" бош мураббийи Андрей Микляев 



18:44. Бош мураббийлар ҳам шу ерда. Андрей Канчельскис ва Андрей Шипилов



18:40. Сайтимиз ходимлари ҳам қуръа бўладиган жойга етиб келишди.



18:20. Қуръа ташлашга барчаси тайёр.



16:06. "Динамо" бугун "Пахтакор" билан ўртоқлик учрашувини Про-Лига вакили сифатида бошлаб, Суперлига вакили сифатида тугатди.


Андрей Микялев: "Сурхон" Суперлигада ўйнашини championat.asia сайтида ўқиб билдим"

15:11. ЎФА сайти расмий хабар чиқарди. Унга кўра 2019 йилги Суперлигада 14та клуб иштирок этадиган бўлди: Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди

14:45. "Машъал" клуби менежери Илҳом Қурбонов билан боғландик. "Аввало шуни айтишим керакки, кеча, ўтган кун ёки бугун ПФЛ ёки ЎФадан ҳеч ким бизга ҳеч қандай таклиф билан чиққани йўқ. Агар таклиф бўлса Суперлигага тайёрмизми? Барча нарсамиз деярли тайёр. Фақат 10 фоиз иш қолган холос. Агар бугун Суперлигада ўйнайсизлар деб айтишса 10 фоиз ишни мавсум бошлангунигача бемалол тугата оламиз. Таркиб ёшариб кетган? Тўғри жамоамиз бу мавсум ўз олдига ёш футболчилар билан ўйнашни мақсад қилиб қўйган. Керак бўлса шу ёшлар билан ҳам Суперлигада ўйнашга тайёрмиз. Тўғри юқори ўринлар учун кураша олмасмиз, аммо ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун майдонга тушаверамиз. Сметамиз кам эмасми? Бир неча йил аввал Дортмунднинг "Боруссия" клуби ЕЧЛ финалида "Бавария" билан ўйнаганди, ёдингиздами? Ўша мавсум "Боруссия"нинг бюджети 32та клуб орасида энг камларидан бири бўлган экан. Нега улар қила олган ишни биз қила олмаймиз. Бизга ажратилаётган сметани тўғри сарфлай олсак ҳаммасига етади. "Машъал" доим Суперлигада ўйнашга тайёр бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади", - дейди Илҳом Қурбонов.

14:00. "Истиқлол" клуби вакилининг айтишича янги мавсумда жамоа Суперлига тугул хатто ПРО-лига "A" гуруҳида ҳам иштирок этмаслиги мумкин экан. Айтишларига "Истиқлол" ПРО-лига "Б" гуруҳида ўйнар экан.

13:30. Шунингдек, биз Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси билан ҳам боғланишга уриниб кўряпмиз. Воқеалар ривожини онлайн тарзда эътиборингизга ҳавола этамиз.

13:10. Биз айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби билан боғланишга уриниб кўряпмиз. Ҳозирча клуб менежери Илҳом Қурбонов билан боғланишнинг имкони бўлмаяпти. Клуб ходимининг маълум қилишича эса, ҳозирча ПФЛдан Суперлигага ўйнаш таклифи берилмаган.

13:00. Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Суперлиганинг янги мавсумида 14 та жамоа иштирок этиши мумкин. Айни пайтда ПФЛ "Динамо"дан жамоанинг йиллик сметасига боғлиқ масала ҳал этилишини кутмоқда. Агарда Самарқанд вилоят ҳокимияти жамоанинг йиллик сметаси бўйича кафолат хати берса, унда катта эҳтимол "Динамо" Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, ПФЛ талабларини бажаришга шай бўлиб турган "Сурхон" ҳам Суперлигада қатнашишга тайёр.

- Қайд этиш жоиз, ПФЛ 23 февраль куни Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраганди.

- Эслатиб ўтамиз, ПФЛ 23 февраль куни ўз расмий сайтида ЎФА Лицензиялаш қўмитаси ўз хулосалари билан Суперлига иштирокчилари номига ойдинлик киритиб беришини кутаётганлигини маълум қилганди.

Рейтинг: -194   

Фикрлар

+55   
25 фев 13:56:10
Dimkaaaa
Даврани кенгрок олинг....пули борлар уйнасин...ГАЛАТИ ЛИГА
+44   
25 фев 19:22:24
P.f.c. Metallurg
Diyor Imomho'jayev bemalol rahmatli Obid Asomovni o'rniga qiziqchilik qilib yursa bo'larkan nima qilib yuribdi o'zi PFLda?!
+36   
25 фев 19:15:41
Мухам
Хамма SPORT TV ни курсун Узбекистон нинг машхур Циркчилари Цирк дастурини бошланди
+33   
25 фев 18:59:39
АТЛЕТИКО М.Ю_7
BIZ MUXLISLA BIR BULIB STD BORMASLIGIMIZ K.K JAMOAMIZ U.N CHIQAMIZU HALOLLIK YUQ POYTAHTLIK MUXLISLAR SHUNGA KAM CHIQADI HALOLLIK YUQDA  SUPER LIGA QANAQALIGINI BILADI
+33   
25 фев 14:20:08
Isroiljon Qosimov
Супер лига эмас "Тупур лига"га га мархамат
+28   
25 фев 19:36:08
Sarvar
bolalar uchun kinolar yoq yoq dep jar solasila .MANA BOLALAR UCHUN AJOYIB ERTAK BOLAYAPTIKU.DIYOR BOBO QISSALARI
nom yoqdimi?
+27   
25 фев 19:27:28
Хонмирзо
Ўтирганларни ҳаммаси ичида ЎФАниям, ПФЛниям, Диёрниям устидан кулиб ўтиришибди.
+25   
25 фев 14:29:52
Seoul
УЁК БУЁК 12 ТА ЖАМОА НАКД ЭКАНУ, НИМА КИЛИБ БУЛСА ХАМ 13 ЧИ ЖАМОА СУРХОН БУ ЙИЛ СУПЕРЛИГАДА УЙНАШ КЕРАК ЭКАНДА,14 ЧИ ЖАМОАНИ ЭСА МАЖБУРЛАБ УЙНАТИШАР ЭКАНДА.
+25   
25 фев 13:27:02
БУЮК НАВБАХОР!
Шунака ният бор экан нима учун эртарок масалан январь ойида суровнома беришмайди " Динамо " га , " Нефтчига " , " Истиклол" га , " Машьал" га , . Хуп хозир жамоалар сони 14 та булди хам дейлик . Ким кафолат беради бу жамоалар кунгилдагидек тайергарлик куришган деб . Утган йилги " Нефтчи" ни такдири такрорланмасмикин?
+24   
25 фев 19:44:36
Yahyo
Мираброр акани давриям х.йна екан хозирги ишларди олдида..
+24   
25 фев 13:27:04
ZayniddinZidan
Бундан кейин принсиплар деб кулокка тепмейлар агар бирон бир клуб таййор булмаса клубларди озайтириб турт даврали тизим булиш керак.Кулогидан тортиб чикарилган клуб бир йилдан сунг яна йуколиб колишади.
+21   
25 фев 20:22:51
JONKA
ҚАЕРДА ЭДИНГИЗ, АДОЛАТПЕШАЛАР?

ЎФАнинг Суперлигада клублар сонини 12 тадан 14 тага оширганлиги боис, "Динамо" ва "Сурхон" жамоаларининг юқори дивизионга чиққанлигини аксарият мухлислар ҳазм қила олишмаяпти.

Аминманки, минглаб мухлислар армиясига эга "Динамо" ва "Сурхон" жамоаси мухлислари ҳам суюкли жамоаларини бу тақлид эмас, курашиб чиқишларидан янада хурсанд бўлардилар.

Аммо, айни дамда савол пайдо бўлади: Сайтларда, ижтимоий тармоқларда "Динамо" ва "Сурхон" қулоғидан тортилиб чиқарилди, "позор, позор" бу жамоаларга дея бақираётган мухлислар, "Динамо" 2017 йил ЎФА томонидан Олий Лигадан ноҳақ тушириб юборилганида, "Динамо"дан пастда бўлган Сўғдиёна ва Нефтчи Суперлигада олиб қолинганлигида қаерда эдингиз?

Ёки айтайлик 2005 йил "Сурхон"нинг ноҳақ четлатилгани-чи?

Ўшандан буён 14 йил давомида Олий Лигани кутган Сурхон халқи ёки айтайлик 2017 йилги қайғули четлатиш боис 2 йил давомида катта футболдан бебаҳра қолган Самарқанд халқининг бугун Суперлига хушхабаридан хурсандчилик қилишига бугун ҳақи бор!
+20   
25 фев 19:03:43
Bekzod Erkinov.
Лафссиз Диёр чиқдию уялмасдан. Э эркак бўлган сани...... .
Гапирвотган гапларини қаранг.
+20   
25 фев 15:06:07
ELYORBEK_FCB
Meni Mashal qiziqtiryapti. shu Mashal kòproq loyiq superligada òynashga. Òzbekiston kelajagi !(Navbahor muhlisi)
+19   
25 фев 14:23:00
Jurabek Sulaymonov
КОРУПЦИЯ ГА КАРШИ КУРАШАЁТГАН ДАВРДА БУЛАР КОРУПЦИЯНИ ЯНАЯМ РИВОЖЛАНТИРМОКЧИ БАЛИК БОШИДАН САСИЙДИ ДЕБ ШУНИ АЙТСАЛАР КЕРАК. ПУЛИ БОР ЖАМОА УЙНАГАНДАН КЕЙИН АЛБАТТА ПУЛИ БОРЛАРНИ БОЛАСИ ФУТБОЛ УЙНАЙДИДА
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг