UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  2 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  5 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  2 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  6 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  3 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  28 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  16 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9

Суперлига: Қуръа ташланди. 1-турдаёқ "Пахтакор" - "Локомотив" Янгиликлар

Суперлига: Қуръа ташланди. 1-турдаёқ "Пахтакор" - "Локомотив"

Хабарингиз бор, ПФЛ бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Соат 18:45дан бошлаб "Спорт" телеканали қуръа ташлаш маросимини жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган. Маросим "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.

Мазкур жараён ҳақида мазкур саҳифада онлайн трансляцияни амалга оширамиз.


ЯНГИЛАШ



Қуръа ташлаш маросими якунига етди. Энди 8 мартни кутамиз.


Суперлига
1-тур

"Сурхон" - "Металлург"
"Динамо" - "Насаф"
"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"
"Пахтакор" - "Локомотив"
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"
"Андижон" - "Қизилқум"
АГМК - "Бухоро"



19:05. "ПФЛ 12та клуб ўйнашини истаганди, ЎФА клублар сонини 14тага етказишга қарор қилди. Бу қарорни ЎФА қабул қилди. Журналистлар томонидан ПФЛ танқид қилиниши нормал ҳолат. Танқид қилишда давом этишсин, бу бизга мотивация беради. 2019 йилги мавсум Суперлигада жамоалар 13та уйда, 13та сафарда тизимида ўйнашади ва 26та тур ўтказишади. Ўзбекистон Кубоги формати ўзгармай қолади.

Бундан ташқари худди Англияда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам иккита кубок бўлади. Насиб қилса Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасига асос солмоқчимиз. Унинг мукофот пули бўлади, нуфузи яхши бўлади", - дейди Диёр Имомхўжаев.




19:00. Қуръа ташлаш маросими бошланди. 



18:50. "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов 


18:47. Бугун Суперлигага чиққан "Сурхон" бош мураббийи Андрей Микляев 



18:44. Бош мураббийлар ҳам шу ерда. Андрей Канчельскис ва Андрей Шипилов



18:40. Сайтимиз ходимлари ҳам қуръа бўладиган жойга етиб келишди.



18:20. Қуръа ташлашга барчаси тайёр.



16:06. "Динамо" бугун "Пахтакор" билан ўртоқлик учрашувини Про-Лига вакили сифатида бошлаб, Суперлига вакили сифатида тугатди.


Андрей Микялев: "Сурхон" Суперлигада ўйнашини championat.asia сайтида ўқиб билдим"

15:11. ЎФА сайти расмий хабар чиқарди. Унга кўра 2019 йилги Суперлигада 14та клуб иштирок этадиган бўлди: Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди

14:45. "Машъал" клуби менежери Илҳом Қурбонов билан боғландик. "Аввало шуни айтишим керакки, кеча, ўтган кун ёки бугун ПФЛ ёки ЎФадан ҳеч ким бизга ҳеч қандай таклиф билан чиққани йўқ. Агар таклиф бўлса Суперлигага тайёрмизми? Барча нарсамиз деярли тайёр. Фақат 10 фоиз иш қолган холос. Агар бугун Суперлигада ўйнайсизлар деб айтишса 10 фоиз ишни мавсум бошлангунигача бемалол тугата оламиз. Таркиб ёшариб кетган? Тўғри жамоамиз бу мавсум ўз олдига ёш футболчилар билан ўйнашни мақсад қилиб қўйган. Керак бўлса шу ёшлар билан ҳам Суперлигада ўйнашга тайёрмиз. Тўғри юқори ўринлар учун кураша олмасмиз, аммо ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун майдонга тушаверамиз. Сметамиз кам эмасми? Бир неча йил аввал Дортмунднинг "Боруссия" клуби ЕЧЛ финалида "Бавария" билан ўйнаганди, ёдингиздами? Ўша мавсум "Боруссия"нинг бюджети 32та клуб орасида энг камларидан бири бўлган экан. Нега улар қила олган ишни биз қила олмаймиз. Бизга ажратилаётган сметани тўғри сарфлай олсак ҳаммасига етади. "Машъал" доим Суперлигада ўйнашга тайёр бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади", - дейди Илҳом Қурбонов.

14:00. "Истиқлол" клуби вакилининг айтишича янги мавсумда жамоа Суперлига тугул хатто ПРО-лига "A" гуруҳида ҳам иштирок этмаслиги мумкин экан. Айтишларига "Истиқлол" ПРО-лига "Б" гуруҳида ўйнар экан.

13:30. Шунингдек, биз Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси билан ҳам боғланишга уриниб кўряпмиз. Воқеалар ривожини онлайн тарзда эътиборингизга ҳавола этамиз.

13:10. Биз айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби билан боғланишга уриниб кўряпмиз. Ҳозирча клуб менежери Илҳом Қурбонов билан боғланишнинг имкони бўлмаяпти. Клуб ходимининг маълум қилишича эса, ҳозирча ПФЛдан Суперлигага ўйнаш таклифи берилмаган.

13:00. Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Суперлиганинг янги мавсумида 14 та жамоа иштирок этиши мумкин. Айни пайтда ПФЛ "Динамо"дан жамоанинг йиллик сметасига боғлиқ масала ҳал этилишини кутмоқда. Агарда Самарқанд вилоят ҳокимияти жамоанинг йиллик сметаси бўйича кафолат хати берса, унда катта эҳтимол "Динамо" Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, ПФЛ талабларини бажаришга шай бўлиб турган "Сурхон" ҳам Суперлигада қатнашишга тайёр.

- Қайд этиш жоиз, ПФЛ 23 февраль куни Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраганди.

- Эслатиб ўтамиз, ПФЛ 23 февраль куни ўз расмий сайтида ЎФА Лицензиялаш қўмитаси ўз хулосалари билан Суперлига иштирокчилари номига ойдинлик киритиб беришини кутаётганлигини маълум қилганди.

Рейтинг: -194   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика