

"Ҳозиргина championat.asia сайтидаги хабардан "Сурхон" Суперлигада ўйнашини билиб олдим. Чемпионат бошланишига 10 кун қолганида Суперлигада ўйнашимизни билдик. Бир неча дақиқа олдин раҳбарият бизни чақирди. Янги мавсумнинг режа ва мақсадлари ҳақида гаплашиб оламиз. Мураббий ва футболчилар билан расмий шартнома тузилади. Чунки "Сурхон" қайси лигада ўйнашини билмасдик. Жамоани имкон қадар яхши тайёрлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Андрей Микляев.




