Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?

Iskandarov Abdulaziz
27 фев 2026
Андрей Шипилов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси мавсум стартини сафардаги ўйин билан бошлайди.

"Шунқорлар" бугун 1-турда "Бухоро" жамоаси меҳмони бўлади. Жамоалар шу кунгача элита доирасида 32 маротаба учрашган. Бу беллашувларда 16 бор омад мезбонларга, 12 тасида меҳмонларга кулиб боққан. Бухорода кечган 16 та қарама-қаршиликда мутлоқ устунлик майдон эгалари томонида 12 ғалаба, 3 та тўқнашувда дуранг қайд этилган. "Қўқон-1912" меҳмондаги охирги ва ягона ғалабасини 2019 йилда қўлга киритган. 


21.08.2025. "Бухоро" - "Қўқон-1912" 1:0

11.09.2020. "Бухоро" - "Қўқон-1912" 2:2

30.10.2019. "Бухоро" - "Қўқон-1912"  0:1


Маълумот учун, беллашув бугун соат 18:00 да бошланади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia