UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Суперлига. "Навбаҳор"нинг Намангандаги ҳукмронлиги давом этадими? "Нефтчи"ни ким тўхтатади? Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор"нинг Намангандаги ҳукмронлиги давом этадими? "Нефтчи"ни ким тўхтатади?

Эртага Суперлиганинг 16-тур учрашувларига старт берилади.

Олдинда бизни нафақат турнинг балки мавсумнинг энг қайноқ ўйинлари кутмоқда. Мазкур ўйинлар олдидан айрим қизиқарли фактларга тўхталиб ўтамиз. 

- Айни пайтга келиб Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган фақат битта жамоа қолди. Турнир жадвалида мағлубиятлар деган қаторида "Нефтчи"да ҳамон 0 рақами сақланиб турибди. Суперлигадаги сўнгги бундай узун мағлубиятсиз серия "Пахтакор"га тегишли бўлиб, 2019 йилги мавсумда "шерлар" 24-тургача мағлубиятга учрамаган. 

- "Нефтчи" мағлубиятсиз серияси бўйича 2007 йилги натижасини яхшилади. "Нефтчи" мавсум стартидан 13-тургача мағлубиятсиз серия кўрсатган. 2008 йилги натижани яхшилаш учун эса фарғоналиклар яна 2та турда рақибидан 3 очко тортиб олиши керак бўлади. 2008 йилги мавсумда 12 апрелдан 20 сентябргача 17та беллашувда уч очко йўқотмаган. 16-турда Фарғонага Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" ташриф буюради. "Нефтчи"ни тўхтатиш кимга насиб қилади?

- Жорий мавсумда ўз майдонида йўқотишларсиз юз фоизлик натижа билан келаётган ягона жамоа "Навбаҳор" бўлиб турибди. Самвел Бабаян шогирдлари Наманганда ўтган 7та ўйинда 7та ғалаба қайд этган, 14та гол урган ва 1та гол ўтказиб юборган. "Лочинлар"га меҳмондаги ягона голни "Олимпик" урган. Ўтган мавсумда "Навбаҳор"ни уйда мағлубиятга учратиш фақат "Сўғдиёна"га насиб қилган эди. Катта эҳтимол билан бу анъана эртага ҳам давом этади. "Навбаҳор" марказий тўқнашувда "Пахтакор"ни қабул қилади. 

- "Қизилқум" бу мавсум меҳмонда рақибларидан 3 очко олгани йўқ. Навоийликлар сафарда сўнгги бора 10 август куни "Бунёдкор" билан ўйинда ортга 3 очко билан қайтган. Жамоа навбатдаги турда ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади. 


- ОКМК мезбон сифатида ҳали дуранг билан ўйинни якунламади. "Кончилар" 7та ўйиннинг 4тасида ғалаба, 3тасида мағлубият қайд этган. 

- Ўз майдонида ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди. У ҳам бўлса "Бунёдкор". "Қалдирғочлар" нафақат уйда балки умумий 10та учрашувдан бери ғалабасиз сериясини давом эттиряпти. Бу борада аллақачон клуб тарихидаги энг ёмон натижа қайд этиб бўлинган. "Бунёдкор" сўнгги маротаба мезбон мақомида сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрь ойида "Сурхон"дан устун келганди (2:1). "Бунёдкор" стадионидаги охирги ғалаба 2022 йил 31 март куни "Динамо" (2:1) устидан қўлга киритилган. Александр Крестинин шогирдлари 12 август куни Тошкентда "Андижон"ни қарши олади. Балки бу ўйинда "қалдирғочлар" ўзининг ёқимсиз сериясига барҳам берар. 

- Меҳмонда муроса кўчасини танлашдан бош тортган икки жамоа қолди. Булар "Пахтакор" ва "Бухоро". Пойтахт клуби 6та учрашувнинг 5тасида ютуқни ўзиники қилди, 1та баҳсда мағлубиятга учради. Иккинчи турда Фарғонага борган амалдаги чемпионлар ортга қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлишган эди. Эртага уларни янада қийин баҳс кутмоқда, "Навбаҳор" билан ўйин эса кўп нарсага аниқлик киритиб бериши мумкин. "Бухоро"нинг сафардаги бу мавсумдаги биринчи ва охирги ғалабаси "Турон" билан ўйинда нишонланган. 

- "Турон" 15-турга келиб турнир жадвалидаги 0 рақамини ўзгартира олди. Ёрқин Назаров бошчилигида катта тезлик олган "тулпорлар" "Насаф"ни енгишни уддасидан чиқди. Бу ўз майдонидаги илк тантана бўлиб қолмай Суперлигада мавсумдаги ғалабалар сонини ҳам очди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика