Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
19 май 2019
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 2-дақиқасида Исломбек Исоқжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Бурчакдан оширилган тўпга эса ҳеч ким етиб кела олмади.

10-дақиқада Аббос Отахоновнинг олис масофадан зарбаси, тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

14-дақиқада "Металлург"да зўр имконият, аввалига Баҳодир Пардаев, сўнгра Суҳроб Нуруллоев тўпни дарвозага тўғрилай олмади.

16-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

19-дақиқада Александр Касьяннинг бош билан зарбасини Александр Лобанов қайтарди.

41-дақиқада мезбонларда жарима тўпи. Йўлланган зарбани Лобанов ушлаб олди. 

55-дақиқада Александр Касьяннинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни  тарк этди.

60-дақиқада Голбаннинг бош билан зарбаси жуда хавфли бўлди. 

61-дақиқада Баҳром Абдураҳимов жарима майдони ичида йиқилиб тушди, Эрматов ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

73-дақиқада Иброҳим Йўлдошевнинг бош билан зарбаси ноаниқ бўлди. 

77-дақиқада Остон Ўруновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

79-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

84-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

87-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг ўткир бурчак остида тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

90+1-дақиқада Станислав Андреевнинг зарбасини Юсупов қайтарди. 

Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 



НАВБАҲОР - МЕТАЛЛУРГ 0:0
19 май 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 9132 томошабин.
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Андрей Клепиков.
Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв (Баҳодир Насимов, 81), Александр Касьян, Обид Жўрбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Абдужамол Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 69)
Захирадагилар: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматханов, 5.Славко Лукич, 8.Шаҳзод Шайманов, 15.Обид Жўрабоев, 29.Ҳожиакбар Юнусов, 55.Ғиёсжон Комилов, 90.Зафар Тўраев

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Шавкат Муллажонов, 80), Суҳроб Нуруллоев, Исломбек Исоқжонов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андрев, Акбар Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Сергей Тумасян, 70), Баҳодир Пардаев

Захирадагилар: 1.Зафар Сафоев, 9.Маҳмуджон Қудратуллаев, 19.Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33.Одилбек Абдумажитов,

Огоҳлантиришлар: Баҳром Абдураҳимов 27, Муҳаммад Исаев 40, Мирзоҳид Ғофуров 69, Иброҳим Йўлдошев 74, Александр Касьян 85, Акбаржон Исматуллаев 90+2, Александр Лобанов 90+3.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia