UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  0 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  4 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  5 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0

Суперлига. "Насаф" Олмалиқда аутсайдер "Металлург" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" Олмалиқда аутсайдер "Металлург" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


"Металлург" – "Насаф" 0:0 ТУГАДИ
26 июнь. Олмалиқ. "ОКМК" спорт мажмуаси. 20:00
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
VAR: Акмал Раҳимов
AVAR: Никита Мустафин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Керим Палич, 5.Ризо Яздандўст, 7.Сардор Абдураимов (8.Искандар Шайкулов,75), 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (21.Ҳазрат Турсунқулов,90+5), 33.Иван Йосович, 88.Сирожиддин Қўзиев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 11.Далер Шарипов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 24.Даврон Эргашев, 25.Шаҳзод Неъматжонов, 77.Алишер Хайруллаев.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Зафармурод Абдираҳматов (6.Муродбек Раҳматов,62), 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Бобир Абдихолиқов (30.Темур Чогадзе,62), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Кенжабоев ( 44.Шаҳзод Акрамов,80) 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (21.Дониёржон Нарзуллаев, 83), 88.Марко Станоевич (14.Шароф Муҳитдинов,62)
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 91.Зафар Сафоев,  7.Акмал Мозговой,  25.Бекжон Раҳматов, 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди.

90+5. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Марко Миличкович ўрнига Ҳазрат Турсунқулов тушди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Металлург"нинг голи ҳисобга олинмади. 

86. ГОЛ. Далер Шарипов бирга бир вазиятда "Насаф" дарвозасини ишғол қилди. Лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат демоқда. ВАР қарорини кутамиз. 

84. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Ризо Яздандўст ўрнига Даврон Эргашев, Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Далер Шарипов тушди.

83. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жамбули Жигаури ўрнига Дониёр Нарзуллаев, Ислом Кенжабоев ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Сардор Абдураимов ўрнига Искандар Шайкулов тушди

73. Босим қилиш навбати бекободликларга. Яна ўша гап. Гол керак. 

68. "Насаф" темпни оширди. Лекин ҳужумлар гол билан якунланмаяпти.

62. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марко Станоевич ўрнига Шароф Муҳитдинов, Зафармурод Абдураҳматов ўрнига Мурод Раҳматов, Бобир Абдихолиқов ўрнига Темур Чогадзе тушди. 

55. "Металлург" бугун кучли рақибга қарши муносиб курашмоқда. 

54. ЗАРБА.  "Металлург" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Йосовичнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Металлург"  ҳужум ташкил қилди. Миличкович бирга бир вазиятда зарба берди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат борлиги қайд этилди. 

39. Ўйин темпи юқори эмас. Кескинлик кам. 

37. "Насаф"да жарима зарбаси. Гол кўрамизми?

35. ЗАРБА. Насруллаевнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

30. Насибуллаев ВАР билан гаплашди. Ҳаммаси назорат остида. 

29. Абдихолиқов ва Давронов жарима майдончаси ичида тўқнашди. Ҳакам ВАРни эшитиши мумкин. 

28. "Металлург" жарима зарбасини ишлади. Лекин самарасиз.

26. ЗАРБА. "Металлург" ўйиндаги илк хавфли вазиятни яратди. Миликовичнинг кучли зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтарди.

22. Ислом Кенжабоев деярли бирга бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Раҳимжон Давронов ҳам тўпга яхши чиқиб келди. 

15. Тўп назорати қаршиликлар томонида. Лекин хавфли вазиятлар кам. "Металлург" қарши ҳужумни пойламоқда.                                                              
3.  "Насаф"дан яхши ҳужум. Насруллаевнинг  зарбаси ноаниқ.

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Учрашувга барча нарса тайёр!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика