Суперлига. Бугун тур якунланади

Khoja
27 окт 2025
Бугун Суперлиганинг 26-турига якун ясалади. Турнинг сўнгги баҳси Сурхондарёда бўлиб ўтади.

Унда мезбонлар "Сурхон" жамоаси "Андижон"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетишмоқда. "Андижон"нинг очколар сони 28 та ва улар турнир жадвалининг 11-поғонасидан жой олишган. "Сурхон" эса 25 та очко билан, турнир жадвалининг 12-ўрнида кетмоқда.

“Сурхон” — “Андижон”

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВАР ҳаками: Равшан Абдувоҳидов

АВАР ҳаками: Зилола Рустамова

Комиссар: Владимир Назаров


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia